Get Mystery Box with random crypto!

ОРГАНИЗМГА D ВИТАМИНИ ЕТИШМАСЛИГИНИНГ 6 АЛОМАТИ Қуёш нури наф | БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ (Инсеминация, ЭКО)

ОРГАНИЗМГА D ВИТАМИНИ ЕТИШМАСЛИГИНИНГ 6 АЛОМАТИ

Қуёш нури нафақат яхши кайфият учун балки соғлик учун ҳам ўта муҳим ҳисобланади. Қуёш нуридан 20 дақиқа баҳра олиш D витаминининг суткалик меъёрини қоплайди. Ушбу витамин етишмаслиги соғлиқда бир қанча муаммолар келтириб чиқаради. Cosmopolitan нашри қандай аломатлар кузатилса, D витамини етишмаслигига тўхталди.

Тушкунликка тушиш

Американинг гериатрик психиатрия журналида ёзилишича, D витамини етишмайдиган кишилар тез-тез депрессияга тушиши кузатилади. Чунки танада етарли даражада витамин бўлмаган тақдирда бахт гармони — серотонин ишлаб чиқарилмайди. Сератониннинг камлиги эса кишини меланхолияга бўлган мойиллигини оширади.

Вазн ортиши

Қуёш нурининг етарли бўлмаслиги вазн ортишига олиб келади. Бунинг сабаби D витамини организмдаги метаболизмни яхшилайди. Гап шундаки, моддалар алмашинувида азот оксидининг аҳамияти катта бўлиб, айнан D витамини унинг ишлаб чиқарилишида аҳамиятли.

Суякларда оғ​риқ кузатилади

Суякларда оғриқ кузатилади. Баъзида шифокорлар D витамини етишмайдиган беморларга янглишиб артрит ёки фибромиалгия ташхисини қўяди. Аслида эса организмда D витамини миқдори кўпайтирилса суяк ва мушаклардаги оғриқ тўхтайди.

Тез-тез касал бўлиш

D витаминининг яна бир хусусияти иммун тизимини мустаҳкамлайди. Гап шундаки, етарли миқдорда қуёш нурини қабул қилмаслик оқибатида турли касалликларга чалиниш эҳтимоли кўпаяди. Ҳатто оддий шамоллаш ҳам организмни ҳолсиз қилиб қўйиши мумкин. Шу боис турли йўллар билан бўлса ҳам ушбу витаминни қабул қилинг: таркибида D витамини бўлган таомлар ёки дорихоналарда сотиладиган витаминдан олиб истеъмол қилинг ёки қуёш нурида тўйинган сувга ванна қилинг.

Тўйиб ухламаслик

Етарлича ухлолмаслигингиз боисини билмоқчи бў​лсангиз ў​йлаб кўринг: етарли даражада қуёш нуридан баҳра оласизми? Чунки айнан ушбу витамин танқислиги сабаб уйқусизлик кузатилиши мумкин. Бефарқ бўлманг, шифокор билан бу борада маслаҳатлашинг, уйқунинг етарли ва меъёрида бўлмаслиги жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Терлаш

Яна бир алолматлардан бири сабабсиз тез-тез терлашнинг кузатилиши. Агар анчадан бери бесабаб пешонангизни тер босаётганини сезган бўлсангиз, бефарқ бўлмасдан зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

Иммунитетни кўтариш учун уйда жисмоний тарбия машқларини бажаринг. Агар сизда юқоридаги аломатлар кузатилган бўлса, дарҳол дорихонага чопманг, табиий равишда қуёш нуридан баҳра олишга ҳаракат қилинг. Дори-дармон борасида шифокор тавсиясисиз ўзбошимчалик қилиш ярамайди.