Get Mystery Box with random crypto!

Гестацион диабет — ҳомиладорлик муаммоси Қандли диабет кенг т | БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ (Инсеминация, ЭКО)

Гестацион диабет — ҳомиладорлик муаммоси

Қандли диабет кенг тарқалган эндокрин касалликлардан бири. Бу хасталикнинг икки тури (инсулинга қарам бўлган) ва (инсулинга қарам бўлмаган) фарқланади.

Айтиш жоизки, 80-90 фоиз ҳолларда диабетнинг инсулинга қарам бўлмаган 2 тури учрайди. Бу дардга ёши 35-40 дан ошган, аксари жуда семириб кетган кишилар кўпроқ мубтало бўлади.

Қандли диабетнинг иккита асосий туридан ташқари, гестацион (яъниҳомиладорлик давридаги)диабет ҳам учраб туради.

Инсулин тиббиёт амалиётига киргунга қадар қандли диабетга дучор бўлган аёлларда 50-60 фоиз ҳолларда қориндаги бола нобуд бўлган. Инсулин билан даволаш усули қўлланила бошланганидан сўнг қандли диабети бор ҳомиладорларда асоратлар аста-секин камая борди.

Ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликдан олдинги қандли диабетнинг 1 ва 2 тури (прегестацион диабет), ҳомиладорлик даврида пайдо бўлган қандли диабет (гестацион диабет) ва глюкозага турғунликнинг бузилиши тафовут қилинади.

Модда алмашинувининг бузилиши ҳомиладорлик диабетида ва қандли диабетнинг 1 ва 2 турида деярли бир хил бўлади. Ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлиши қандли диабет билан кечадиган ҳомиладорликнинг энг оғир асоратларидан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, чақалоқларда туғма нуқсонлар, уларнинг вазни ортиб кетиши (4,5 кг дан ортиқ), ўпка ривожланишининг орқада қолиши ҳолатлари учраб туради.

Гестацион диабет белгилариҚандли диабети бор аёлларда ҳомиладорлик оғир кечиб, ҳомила тушиши, кўпсувлик, кечки токсикозлар, шишлар пайдо бўлиши ва эклампсия рўй беришимумкин.

Қандли диабети бор аёллар ҳомиладор бўлишидан 2-3 ой олдин, ҳатто вақтлироқ яхшилаб даволанишлари шарт. Чунки ҳомиладорликнинг биринчи 8-10 ҳафталарида қондаги қанд миқдори баланд бўлса ҳомилада туғма нуқсонлар юзага келиши мумкин. Барча йўлдош хасталикларни ҳам аниқлаб, даволаш лозим бўлади.

Қирқ ёшга яқинлашган аёлларда ҳомиладорликнинг эрта даврида гемоглобин 10 фоиздан юқори ёки диабет кетоатсидози бўлганда ҳомиладорлик тавсия этилмайди.

Ҳомила сақлаб қолинган ҳолларда аёллар акушер-гинеколог, кўз шифокори, диабетолог ва бошқалар назоратида бўлиши шарт. Ҳар куни уч маҳал овқатланиш олдидан таъсир муддати қисқа оддий инсулин ва ухлашдан олдин муддати ўртача давом қиладиган инсулин қўлланилади. Наҳорда аниқланган қанд миқдори 5,3 ммол/л дан ошмаслиги керак.

Инсулин миқдори ҳомиладорлик даврида ўзгариб туриши мумкин. Она қонидаги қанднинг ҳомила қонига ўтиши ҳисобига ҳомиладорликнинг биринчи ярмида инсулинга бўлган эҳтиёж камаяди. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида қонда қанд миқдори кўтарилиб, инсулинга талаб ортади.

Ҳомиладор аёлнинг тана вазни, қон босими мунтазам равишда назорат қилиб ўлчаб турилади. Буюрилган парҳез овқатлар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида тана вазни 1 2 килограммга, иккинчи ва учинчи уй ойлигида ҳафтасида 300-400 г дан ортишини таъминлаш лозим. Ҳомиладорлик даврида аёлнинг вазни кўз ёригунга қадар 10 11 кг дан ортмаслиги керак.

Қандли диабетда маълум овқатланиш тартибига риоя қилиш жуда муҳим. Беморлар кунига оз-оздан 5 6 марта овқатланишлари керак. Қандни туширувчи хабдориларни ҳомиладорлик даврида ичиш асло мумкин эмас. Қанд ўрнини босувчи воситалар ҳам тавсия этилмайди.

Ҳомиланинг ривожланишини назорат қилиш учун ултратовуш текширувлари ҳам ўтказилади. Лекин бу усулни иложи борича кам қўллаш керак.

Қандли диабет ва ҳомиладорлик асоратсиз кечаётган бўлса, аёл эсон-омон кўзи ёрийди.

Бемор аёллар бўйида бўлишдан сақланишлари, бунинг учун контратсепсиядан фойдаланишлари тавсия этилади. Контрацептивлар қабул қилаётганда баъзан инсулин миқдорини оширишга тўғри келади.

Муаллиф: Дилором НАЖМУТДИНОВА, эндокринолог.

Манба: