Get Mystery Box with random crypto!

эҳтимолдан холи эмас. Шунга кўра, ота-онанинг бири аллергик ҳи | БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ (Инсеминация, ЭКО)

эҳтимолдан холи эмас. Шунга кўра, ота-онанинг бири аллергик ҳисобланса, фарзандларида касалликка мойиллик 40-50 фоизни ташкил этади. Иккаласи ҳам аллергиклар гуруҳига мансуб бўлишса, 70-80 фоизни кўрсатади. Шуни ҳам айтиш керакки, аллергик ҳолатларга мойиллик қариндошларда кузатилган тартибда эмас, организмдаги ўзгаришларга кўра бошқача кўринишда ҳам бўлиши мумкин.

Касалликка чалинмаслик учун: энг муҳими, аллергик ҳолатларни чақирувчи маҳсулотлардан узоқроқ юринг. Масалан, аэрозол, янги бўёқлар, тамаки тутуни, таомномадаги қизил, аччиқ, ўта ширин ва шўр егуликлар шулар жумласидандир.

«Онам тўлачадан келган бўлса, мен ҳам семираманми?»

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ота-онаси ёки яқин қариндошларининг аксариятида семизлик кузатилган бўлса, оиланинг бошқа аъзоларида ҳам шунга мойиллик бўлиши мумкин. Кимлардадир бу ёшлигидан сезилса, кимдадир аста-секин юзага келади.

Олдини олиш учун: тана вазнингизни назоратда тутсангиз, исталмаган тўлаликни мерос қилиб олмайсиз. Асосийси,озаман деб, организмингизни зўриқтириб, қувватсизлантирманг.

Соч тўкилиши

Оилангиз эркакларида сочнинг эрта тўкилиши муаммоси бўлса, бу ҳолат бошқаларда ҳам учраши мумкин. Одатда бу жараён эркаклар наслидан тарқалиб, тепакалликни келтириб чиқаради.

Олдини олиш учун: сочларни тўғри парваришланг. Зарур ҳолларда витаминлардан қабул қилинг. Ҳамма ишлатган тароқлардан фойдаланманг.

Депрессия ҳам ўтиши мумкинми?

Албатта, агар бунга мойиллик бўлса. Айтайлик, турмушдаги муаммолар, асабийлик, тушкун кайфият, ҳаётидан қониқмаслик бора-бора депрессияни келтириб чиқариб, руҳий мувозанатни ўзгартиради. Бу ҳолат асосан аёлларда кўп кузатилиб, туғруқдан кейинги даврларга тўғри келар экан. Касаллик сабабининг оддий кундалик тарзидан келиб чиқиши эса янаям ҳайратланарли.

Касалликка чалинмаслик учун: ҳаётингизни борича қабул қилиб, муаммоларни ахтарманг. Асабларингизни назорат қилиб, тинчланинг. Зарур ҳолларда невропатологга учраб, тинчлантирувчи муолажалар ҳам олиш мумкин.

Ошқозон гастрити, меъда яраси…

Бу касалликлар ҳам оила аъзоларингизнинг бирида такрорланиши мумкин. Аммо организмда хасталикка мойиллик бўлмаса, хавотирга ўрин йўқ. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам истеъмол қилинаётган маҳсулотларга эътиборли бўлинг. Оддийдек кўринган ҳолат ҳам касалликка мойилликни уйғотиши ҳеч гап эмас.

Касалликка чалинмаслик учун: аввало тўғри овқатланинг. Оч қоринга турли шарбатлардан ичманг. Ўз вақтида, тўғри овқатланишни одат қилинг. Осон ҳазм бўладиган таому егуликлардан тез-тез, оз-оздан тановул қилинг.

Аёллар саломатлигига доир касалликлар

Онангизнинг касаллик тарихи билан таниш бўлсангиз, тухумдонлар, сийдик йўлларидаги шамоллаш, яллиғланиш жараёнлари, цистит, бачадон найлари фаолияти биланбоғлиқ ўзгаришлардан воқифсиз. Агар бу касалликлар ҳақида билсангиз, ўзингизда уларга мойиллик юзага келиши мумкинлигини ҳам инобатга олинг. Сабаби онадан қизларга айнан мана шу турдаги касалликларнинг ўтиш эҳтимоли юқори саналади.

Касалликка чалинмаслик учун: жинсий аъзолар фаолияти билан боғлиқ хасталикларга аҳамиятли бўлинг. Яллиғланиш ҳолатларини ўз вақтида даволанг. Касалликка мойилликни келтириб чиқарувчи салбий таъсирлардан ҳимояланинг.

Хуллас, саломатлигингиз ўз қўлингизда! Демакки, ота-онам ёки хола-аммам қайси касаллик билан оғриган, дея бош қотирмай, соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Нафақат ўзингиз, балки оилангизнинг барча аъзоларини бунга жалб этинг. Зеро, тўғри танланган турмуш тарзида ҳар қандай касаллик ҳам чекинади. Унутманг, наслий мойилликка эгабўлиш учун организмда жиддий ўзгариш ва ташқи муҳитнинг салбий таъсири бўлиши керак. Буларсиз оилангиз тарихидаги касалликлар саломатлигингизга соя сололмайди.