Get Mystery Box with random crypto!

Қандай касалликлар наслдан наслга ўтиши мумкин? Оила аъзолари | БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ (Инсеминация, ЭКО)

Қандай касалликлар наслдан наслга ўтиши мумкин?

Оила аъзоларининг бирида яқин қариндошларда учраган касалликларнинг такрорланиши тиббиётда икки хил кўринишга эга. Бири ирсият билан боғлиқ касалликлар бўлса, бошқаси наслий мойиллик ва ташқи муҳиттаъсирида юзага келадиган хасталиклар. Кундалик ҳаётда «оммалашган» касалликларга мойиллик мана шу иккинчи турга тааллуқли.

Онкология: хавф даражаси қандай?

Энг яқин қариндошларингиз шубҳасиз, ота-она, ака-сингил, буви-бува ва фарзандларингиздир. Бордию улардан бирида онкологик касалликлар кузатилган бўлса, оила аъзоларидан бирининг организмида мазкур турдаги хасталикларга мойиллик бўлиши мумкин. Айниқса, онкологик касалликларнинг хавфли ўсма кўринишидагиси хавотирланиш учун етарли асосдир.

Касалланмаслик учун:
*.Организмни фойдали витамин ва минераллар билан озиқлантирувчи маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. Суньий қўшимчалардан тайёрлаган егуликлардан воз кечган маъқул.
*.Истеъмол қилинадиган ёғли гўшт ва туз миқдорини ҳам камайтиринг.
*.Соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, вазнингизни назорат қилинг.
*.Руҳий зўриқиш, стресс ҳолатларидан сақланинг. Турли нохуш ўйлардан фориғ бўлинг.

Остеопарозга чалинганлар борми?

Яқинларингиздан диққат билан суриштириб кўринг: кимгадир остеопароз (суяклар тўқимаси сийраклашиб, суяклар ҳаддан ташқари ғоваклашиб қолади) ташхиси қўйилганми? Сабаби бу касаллик 90 фоиз ҳолларда яқин қариндошларнинг қай биридадирмойилликни келтириб чиқаради.

Касалланмаслик учун: мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш, таркибида D витамини мавжуд бўлган маҳсулотлар билан озиқланиш васоғлом турмуш тарзига риоя этишлозим.

Қандли диабет хавфи

Агар яқинларингиз орасида қандли диабетга чалинганлар бўлса, сиз ва оилангизнинг бошқа аъзоларида ҳам мазкур касалликка чалиниш эҳтимоли мавжуд. Қариндошлик даражаси қанчалик яқин бўлса, касалликка мойиллик хавфи ҳам шунчалик юқори бўлиши мумкин. Асосан, қандли диабетнинг 1 ва 2-турларига мойиллик ҳолатлари қайд этилиб, энг кўп учрайдиганлари биринчи, яъни эрта касалликка чалинганлик кўринишларидир.

Касалланмаслик учун: тиббий тадқиқотлар натижасига кўра, ҳар куни 30 дақиқа жисмоний машқлар билан шуғулланиш ва организмда инсулин миқдори ортиб кетмаслигини назорат қилиш орқали қандли диабетдан сақланиш мумкин экан. Овқат билан бирга осон ҳазм бўладиган углеводли-ширин егуликларни меъёридан ортиқча ва мунтазам истеъмол қилиш эса касалликка чалиниш хавфини оширади.

Инфарктдан ҳимояланганмисиз?

Инфаркт (юрак мушакларининг бир ёки бир нечтаси нобуд бўлиб, юрак фаолиятининг издан чиқиши) ҳатто наслий мойиллик бўлмаса ҳам юзага келиши мумкин. Бироқ яқин қариндошларингиз орасида эркакларнинг 55 ёшгача ва аёлларнинг 65 ёшгача бўлганлариинфарктга чалинган бўлса, сиз ёки оила аъзоларингизнинг бирида мазкур касалликка мойиллик даражаси бирмунча юқори саналади.

Агар яқин қариндошларингиз орасида эркакларда 55 ёшдан сўнг, аёлларда 65 ёшдан кейин инфарктга чалиниш ҳолатлари кузатилган бўлса, ташхис қўйилганидан сўнг ўша инсон неча йил умр кўрганига аҳамият беринг. Касалликдан кейинги ҳаёти қанча узоқроқ бўлса, яқинлари учун инфарктга чалиниш хавфи шунча камайиб боради.

Касалликка чалинмаслик учун: тана вазнингиз ва асабингизни назорат қилишни, руҳий зўриқишлардан сақланишни ўрганинг. Спорт машғулотлари билан шуғулланиш ҳам фойдаданхоли бўлмайди.

Кўриш қобилияти

Наслий мойиллик узоқни хира кўриш касаллиги учун асосий омиллардан бири. Аниқланишича, мазкур касалликка чалинган инсонлар оиласида хасталикнинг юзага келиш хавфи кейинги авлодлар учун 3 марта кўпроқ бўлар экан. Бироқ ҳар доим ҳам касаллик ота-онадан фарзандларга ўтавермайди. Организмда шунга мойиллик юзага келсагина учраши мумкин. Бу ҳолат инсон умрининг исталган вақтида юз бериши мумкин.

Касалликка чалинмаслик учун: кўз нурини асраш ўз қўлингизда. Вақти-вақти билан кўриш қобилиятини яхшилаш учун турлидамламалар ёрдамида компресс қилинг, даволовчи машқларни бажаринг. Шу билан бирга, кўриш қобилиятига таъсир этувчи зарарли одатлардан ҳам воз кечинг.

Аллергик ҳолатлар

Агар ота-онангиздан бирида аллергик мойилликмавжуд бўлса, касалликнинг сизда ҳам такрорланиши