Get Mystery Box with random crypto!

Август ойининг иш ҳақини эртага – 31 август куни тўлайверинг. | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Август ойининг иш ҳақини эртага – 31 август куни тўлайверинг.

Ҳаммамизга маълум, эртага август ойининг охирги 31-куни.
Расман иш куни ва шу билан бирга байрам олди арафа кунидир, бу кун. 1 сентябрь Мустақиллик байрами куни, дам олиш куни.

1 сентябрдан то 6 сентябрь куни (6 сентябрь иш куни)гача барча бирдек дам олади.

Ҳўш, август ойининг ойлиги вақтлироқ, яъни эртанги 31 август кунида тўланиши мумкинми?

Бу масалада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига қараймиз, бу моддада:

“ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади” дейилган.

Август ойи учун иш ҳақи тўланадиган сентябрнинг 1-куни байрам куни ҳисобланади, демак август ойининг иш ҳақи тўловларини байрам арафаси ҳисобланган 31 август куни тўлаш ҳам қонуний, ҳам адолатдан бўлади.

Шундай экан, ҳурматли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ходимларингизнинг август ойи учун белгиланган иш ҳақи тўловларини эртага – 31 август куни тўлайверинг.

Ходимларингиз хурсанд бўлиб, бир дуо қилсин сизни .

#Yuristkadr

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал