Get Mystery Box with random crypto!

ИККИТА СИНФ ОЧИШ МУМКИНМИ? Савол: Ассалому алайкум. Қашкада | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

ИККИТА СИНФ ОЧИШ МУМКИНМИ?

Савол: Ассалому алайкум. Қашкадарё вилоят Китоб туман 46-мактаб директориман. Мактаб Нурали кишлоғида жойлашган бўлиб, 2021-2022-ўкув йилида 1-синфда келадиган ўкувчилар сони 36 нафар. Синфхонада ўкувчи сиғими 30 нафар. 6 бола учун яна 12 кв.м.жой ва ўкув столлари керак бўлади. 2 та синф очишга туман халк таълими бўлими рухсат бермаяпти шу тўғрими? Каерга мурожапт килсам бўлади. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 23-бандига мувофиқ янги ўқув йилида умумтаълим муассасасида ташкил этиладиган синфлар сони муассасанинг харажатлар сметасида назарда тутилган кўрсаткичларга тўғри келмаган ҳолларда, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларининг розилиги билан қўшимча синфлар ташкил этилади.

Ушбу қоидага кўра яна бир синф очиш учун сиз:

1. туман ХТБнинг;
2. туман Молия бўлимининг розилигини олишингиз керак.

Бу вазиятда сиз Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ҳамда санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ, шунингдек юқоридаги низомнинг 28-бандида келтирилган “белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумтаълим муассасасининг синфлари тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмаслиги” тўғрисидаги қоидадан келиб чиқиб, ушбу органларда иккинчи синфни очиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилинг.

Агар улар рад жавобини беришса, унда сиз ушбу мурожаат билан вилоят ХТБга чиқишингиз мумкин.

#Yurist_Xizmati

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал