Get Mystery Box with random crypto!

”STOP ГЕПАТИТ"

Telegram арнасының логотипі stopgepat — ”STOP ГЕПАТИТ" S
Telegram арнасының логотипі stopgepat — ”STOP ГЕПАТИТ"
Арна мекенжайы: @stopgepat
Санаттар: Денсаулық
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 290
Арнадан сипаттама

Гепатитлар тўғрисида тўғридан тўғри мутахассисдан маслахат!!!!!

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Соңғы хабарлар 4

2021-06-06 08:39:15 САВОЛ:
Ҳомиладорлигимнинг бешинчи ойида гепатит В вирусига чалинганимни аниқлашди. Лекин шифокорлар ҳозир даволанмаганинг маъқул, деб даво чорасини кўрмади. Айни вақтда ҳам фарзандимни кўкрак сути билан овқатлантираётганим учун ҳеч қандай дори ичмаяпман. Бу кейинчалик салбий оқибатларга олиб келмайдими?
ЖАВОБ:
Йўқ, хавотирга ўрин йўқ. Агар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида В вируси чиқса, ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай дори тавсия этилмайди. Ҳомиланинг 24-28 ҳафталиги орасида онанинг қони вируснинг миқдорига текширилади. Бундан ташқари яна В вируснинг Е антигени мавжуд. Ҳомиладор аёл қонида вирус кўпайиб, Е антигени мусбат чиқса, хасталикнинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун махсус дорилар буюрилади. Эмизикли даврдан кейин онани қайтадан текшириб, вирусга қарши даво қўлланади. Бу вақтгача у жигарга салбий таъсир кўрсатмайди, чунки тоза В гепатитидан церроз ривожланиши учун камида 30-35 йил вақт керак бўлади. Ярим, бир йилда ҳеч нарса ўзгармайди.
 

САВОЛ:
Кўпчилик стоматолог қабулига борганимда, гепатит В ни ёки гепатит С ни юқтириб олдим дейишади. Шундай вақтларда касаллик юқтириб олмаслик учун нималарга аҳамиятли бўлиш зарур? Беморлар энг кўп қандай усулларда вирусни юқтириб олишяпти?
ЖАВОБ:
Бу борада фақат стоматологларни айбласак, унчалик тўғри бўлмайди. Албатта, шифокор ишлатадиган асбоб-ускуналар яхши тозаланган бўлса, ҳеч қандай вирус юқмайди. Оддий зарарсизлантиришни амалга ошириши керак, холос. Йўқса, хавф ҳамма жойда бор. Хирург, уролог, сартарош, косметолог қабулида, айниқса, маникюр, педикюр жараёнларида хатар анча ортади. Шундай экан, ҳамма ўз соғлиғи учун тоза асбоб ишлатилишини талаб қилишга ҳақли. Айниқса, В вируси бор беморларга Д вируси юқиб қолиш эҳтимоли катта.
Яна бир нарсага алоҳида эътиборли бўлишингизни сўрардим. Қандай мутахассис олдига боришдан қатъи назар, қонида бирор вируси бор кишилар огоҳлантириб қўйиши зарур. Шунда шифокор ҳам ўзини ҳимоя қилади, ҳам беморга эҳтиёткорлик билан муолажа қилади. 
 
САВОЛ:
Вирусли касалликлар орасида ТОRCH инфекциялар кенг тарқалиб, кўпчиликни ваҳимага соляпти. Уларни ўзига хос хусусиятлари, даволаш усуллари қандай?
ЖАВОБ:
ТОRCH инфекциянинг таркибига беш хил вирус киради. Одатда, бу вирусларнинг ўткир даврини аниқлаш учун «М» синфини текшириш керак. Масалан, уч ой олдин бирор киши касалликни ўтказса, вақт ўтиб «М» камайиб «G» (шу вирусдан ҳимояловчи антителалар) синфи ортиб боради.
Лекин цетомегалавирус қизларда узоқ муддат сақланиши мумкин. Турмушга чиқиб, ҳомиладор бўлганда, болани сақлашга қаратилган физиологик иммунтанқислиги ҳолати юзага келади. Шу пайтда вирус фаоллашади. Кўпинча сўлак безидан қонга ўтади, қондан болага бориб уни хасталайди. Шунинг учун аёлларда ҳомиладорликдан аввал G синфга мансуб антителаларнинг мустаҳкамлиги текширилади. Агар улар 50 фоиздан юқори чиқса, болага ҳеч қандай хатар йўқ дегани.
  

САВОЛ:
Гепатит В вирусининг ривожланишга мойил ва ривожланмайдиган турлари ҳақида эшитиб қолдим. Шу гап ростми? Уларни қандай ажратиш мумкин?
ЖАВОБ:
Гап вирусда эмас, иммунитетда. Агар у фаол бўлса, касаллик ўрта ёки нисбатан оғирликда ўтади ва тана хасталикни енгади. Айримларда иммунитет касалликка қарши жуда кучли ишлайди. Бундай вақтда хасталик ўта оғир кечади. Иммунитет вирусни ҳайдайман, деб жигар ҳужайраларини ҳам шикастлайди. Бундай беморларни сақлаб қолиш жуда қийин. Иммунитет жуда кучсиз ишлаганда эса вирусни танийди ёки яхши танимайди. Бу беморда касаллик сариқсиз, белгилари билинар-билинмас тарзда анча енгил ўтади. Бундай ҳолатларнинг 50-60 фоизида касаллик сурункалига айланиб кетади. Яна бир иммунитетнинг хусусияти, умуман вирусга жавоб бермайди. Танимайди ёки таниса ҳам танимаганликка олади. «Мен сенга тегмайман, сен менга тегмайсан», қабилида у билан келишиб яшайверади. Бемор умрбод шу вирус борлигини билмаслиги ҳам мумкин. В вирус танада икки хил ҳолатда бўлади. Биринчиси, вирус жигар ҳужайрасида кўпайиб ўсиб кетаверади. Бу ҳолатда вирусга қарши дори берилиб, уларни камайтиришга ҳаракат қиламиз.
3.2K views05:39
Ашу / Түсініктеме
2021-06-06 08:39:15 Мухлисларнинг вирусли касалликлар, уларнинг юқиши ва ҳимояланишга оид саволларига Республика вирусология илмий текшириш институти шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод КОМИЛОВ жавоб берган.

САВОЛ:
Бундан ўн йил муқаддам гепатит С вирусини юқтириб олгандим. Анча вақт даволандим. Лекин негадир ҳозир ҳам таҳлиллар топширсам, вирус баъзан чиқади, баъзан чиқмайди. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?    
ЖАВОБ:
Ҳозирги кунда С вирусини деярли юз фоиз бартараф қиладиган дорилар етарли. Лекин аввал бемор яхшилаб текширилади, вируснинг миқдори, яъни ПЦР (молекуляр биологиядаги тажриба усули) таҳлили олинади. Сўнг С вируснинг хили, яъни генотипи ўрганилади. Шундан кейингина даво белгиланади. Генотипини аниқламай дори буюрилса, хасталик қайталаши мумкин. Муолажалар тўғри олиб борилса, бемор уч ой давомида вирусдан тўлиқ фориғ бўлади.
Худди сиз каби бошқа беморлар ҳам бир нарсани кўп адаштириб юборишади. Яъни, ИФА (иммунофермент таҳлил) усулидаги таҳлил вируснинг бор ёки йўқлигини аниқлаб берса, ПЦР усули унинг миқдори ва генотипини ўрганади. Айтайлик, бемор вирусга қарши даволанди. Лекин унда ИФА таҳлили мусбат чиқаверади. Бу касалликка қарши курашадиган антителалар, вирус эмас. Касалликнинг ўткир даврида ҳар икки таҳлил мусбат чиқади. Шунинг учун беморлар кейинчалик ИФА таҳлили топшириб, яна вирус пайдо бўлибди, деб хавотирга тушади. Аслида бу вирусга қарши иммунитет дегани. Бу доимий равишда чиқиши мумкин.
 
САВОЛ:
Бугунги кунда гепатитни барча турини даволаш имкони борми?
ЖАВОБ:
Гепатитнинг А турини тўлиқ даволаш мумкин. Уни даволамаса ҳам табиий йўл билан тузалиб кетади. Сурункалига ўтмайди, церрозга ҳам айланмайди. Е турининг тарқалиши сув билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда бундай эпидемиялар учрамаяпти. Лекин уни ҳам даволаса бўлади. Фақат гепатит Е ҳомиладор аёлларда ўта оғир кечади. Катта фоизда ўлим билан якунланиши мумкин. Гепатит С нинг тўлиқ давоси бор, десак, бўлади. В билан Д турларини даволаш муаммо. В вирусини камайтирадиган махсус дорилари бор, лекин йўқотишга қурби етмайди. Шу боис айни пайтда дунё миқёсида катта изланишлар олиб бориляпти. Ажаб эмас, ижобий натижаларга эришилса.
Шунга ўхшаш Д вируси ҳам муаммо, чунки у В вирусга боғлиқ бўлган чала вирус. Ўзи касаллик чақирмайди. В вирусининг оқсилидан фойдаланиб, чала дельта вирус ўзига қобиқ ясайди. Кейин тўлиқ вирус ҳолатига ўтиб, жигарни шикастлайди. Шунинг учун Д вирусни даволаш В вирусни даволаш билан боғлиқ.
 
САВОЛ:
Бугунги кунда вирусли касалликлар аввалгидан кўпайганми ёки камайган? Бунинг сабабларини қандай изоҳлаш мумкин?
ЖАВОБ:
Охирги вақтларда ҳар хил турдаги вируслар кўпайди. Илм ва вирусология фанининг ривожланиши гепатит касаллигининг бешта А, В, С, Д, Е турларини аниқлади. Бундан ташқари, унинг ҳали тўлиқ аниқланмаган турлари ҳам бор.
Текшириш усуллари яхшилангани сари вирусларнинг сони ҳам кўпайиб бормоқда. Масалан, яқинда олимлар бачадон бўйни саратонини папилома вируси келтириб чиқаришини аниқлашди. Юртимизда ҳам келгуси йилдан бошлаб қизларни 12-13 ёшдан шу вирусга қарши эмлаш йўлга қўйилади. Шунда уларда касаллик ривожланиши мумкин бўлган вақтда мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади.
ТОRCH инфекциясининг барча турларини алоҳида текшириш имконияти ҳам пайдо бўлди. Айниқса, ҳомиладор аёлларга цитомегаловирус кўп зарар етказиши ўз исботини топди.
 

САВОЛ:
 Ўғлим эндигина икки ёшдан ошди. Уни гепатит А вирусига қарши қачон эмлаган маъқул? Болалар туғилганда гепатитнинг қайси турига қарши эмланади?
ЖАВОБ:
Болаларни бу вирусга қарши уч ёшдан эмлаган маъқул. Гўдак туғилиши билан гепатит В га қарши эмланади. Кейин икки, уч, тўрт ойлигида шу вирусга қарши қайта эмлаш амалга оширилади. Бу болани 10 йилгача касаллик юқишидан сақлайди. Ҳимоя кучини ошириш учун 10 йилдан кейин яна бир марта эмлатиш фойдадан холи бўлмайди.
3.9K viewsedited  05:39
Ашу / Түсініктеме