Get Mystery Box with random crypto!

# МУНОСАБАТ 'ОРОЛ ДАРДИ—ОЛАМ ДАРДИ' Дарҳақиқат, бугун 'ОР | Самарқанд Экологик Партияси

# МУНОСАБАТ

"ОРОЛ ДАРДИ—ОЛАМ ДАРДИ"

Дарҳақиқат, бугун "ОРОЛ ДАРДИНИ ОЛАМ ДАРДИ" дейиш мумкин.Чунки, дунёдаги энг ноёб, гўзал ва йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бири бўлган, яқин -яқингача Марказий Осиё иқтисодиётини ривожлантириш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта ўрин тутган.Оролбўйи минтақаси барака ва фаровонлик манбаи ҳисобланган ушбу ўлкан денгиз бир авлод кўз ўнгида батамом йўқолиб кетиш хавфи остида эканлиги ғоят ачинарлидир. 60 йилнинг ўрталаридан бошлаб Орол денгизининг суви чекина бошлагани маълум.Сўнг сувдан қуриб бораётган майдонлар тупроғининг устки қатлами тузли қумдан иборат "ОРОЛҚУМ" деган янги тузли чўлга айланиб, жуда оғир экологик муаммо юзага кела бошлади.Ҳудуднинг иқлим шароити ўзгарди, кўпчилик жойларда тупроқ, табиий ўрмонзорлар ва яйловлар ўзига хос жиҳатларини ва сифатини йўқотишга учради.Ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги камайди, аҳолининг ижтимоий -иқтисодий аҳволи пасайиб кетти. Асфсуски, денгизнинг қуриб бориши ва унинг оқибатлари бугунги кунга келиб дунёнинг энг оғирли экологик фожеалардан бирига айланди. Бўшаб қолган денгиз ўрнидан кўтарилаётган заҳарли тузлар, қум ва чанг тузон инсонлар саломатлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий хавф туғдирмоқда.
—Оролнинг қуришидан энг жабр кўрган ҳудудлар Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, Туркманистон Республикасининг Тошҳавуз ва Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилояти бўлиб, айниқса, фожиа энг кўп "МЎЙНОҚ" туманига салбий таъсир кўрсатди.
— Шу боисдан, Орол денгизининг фожеаси бугунги кунга келиб, Халқаро даражада ҳал этилиши лозим бўлган жуда жиддий масалага айланди.
—Шуларни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 21-майидан 5- июнга қадар Республикамиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Велосипед спорти Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган "МЎЙНОҚҚА МАДАД" хайрия эковеломарафони ҳам эзгу ишларнинг амалий ёрдами бўлиб, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, кенг жамоатчилик эътиборини экологик муаммолар ечимига қаратиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир.
—БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан илгари сурилган "Оролбўйи минтақасини Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб эълон қилиш юзасидан навбатдаги Халқаро ташаббуслари ташкилотга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
— Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг Қорақалпоғистон Республикасига алоҳида ғамхўрлиги, айниқса "МЎЙНОҚ" тумани аҳолиси ҳудудда амалга оширилаётган янгиланишлардан ниҳоятда мамнундирлар.
— Келинг мана шундай хайрли ишга барчамиз ҳиссамизни қўшайлик!

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят матбуот хизмати

https://t.me/SamEkoPartiya