Get Mystery Box with random crypto!

ДАМ ОЛИШ МАДАНИЯТИ... Бизнингча табиат қўйнига отланаётган ҳа | Самарқанд Экологик Партияси

ДАМ ОЛИШ МАДАНИЯТИ...

Бизнингча табиат қўйнига отланаётган ҳар бир киши аввало шу саволга жавоб топиши керак.Чиндан табиат қўйнига нега борилади ўзи? Тўкин дастурхон атрофида еб- ичиш, маишат қилиш учунми ёки чарчаган танга роҳат бахш этиш, шаҳар чанг-тузонидан димиққан ўпкага бироз бўлса-да, соф ҳаводан нафас олиш имконини бериш учунми? Агар биринчи жавобни танласангиз, бунинг учун вақт, маблағ сарфлаб, олисга бориб ўтиришнинг сира ҳожати йўқлигини ҳам ўйлаб кўринг.Ундан кўра шаҳардаги кўнгилочар жойларга бориш осонроқ.
—Табиийки, иккинчи жавобни танлайдиганлар ҳам кўпчилик. Бир ё икки кунга бўлса ҳам шаҳар шовқинидан узоқлашиб, гўзал манзара, шарқираган сув, сўлим табиат қўйнида яйраб дам олганга нима етсин?! Бу тахлит дам олишнинг таассуроти кишини анча вақт тарк этмайди, ҳар эслаганда руҳ тетиклашади, тана эса ўзини қуршаган ҳорғинликдан холос бўлиб енгиллашади.Демак, табиат қўйнига интилиш бежиз эмас.
— Бироқ ҳар бир нарсада бўлгани каби, табиат бағрида ҳам дам олишнинг ўзига хос қонун- қоидалари, тартиблари борлигини унутмаслик керак.
— Афсуски, сўлим дам олиш масканларида бўлиб атрофни бир кузатсангиз, аксарият ҳолларда айни шу қоидаларга шикаст етаётганига гувоҳ бўламиз.
—Дейлик, Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган "Оқбуйро" дам олиш маскани.Бу ер ёз бошланиши билан одамлар билан гавжум бўлади.Бу дам олиш маскани тоғ ён бағрига мос кўриниш, мусаффо ҳаво, зилол суви, дарахтларнинг соя-салқинию турфа шифобахшс гиёҳлар кишини ўзига жалб қилади.
— Лекин афсус, гап шундаки, бу ерга келувчиларни аксарияти ҳордиқ чиқариш учун эмас, маишатбозликка отлангандек таассурот қолдиради. Самарқанд туманида жойлашган "Оҳалик" маҳалласи орқали "Оқбуйро" дам олиш масканига кетиш йўлида овқат қолдиқлари, ичимликдан бўшаган шишаю пластик идишлар, целлофан халтачалар, шоколаду сақич қоғозлар оёқ остида. Ваҳоланки, бу каби маиший чиқиндиларнинг ер бағрига сингиб, батамом йўқ бўлиб кетиши учун жуда кўп вақт талаб этилади. Табиатга энг катта зиённи аслида шулар етказади.Табиат қўйнида дам олиш чоғида оёқ остига, умуман дуч келган ерга ташланган маиший чиқинди— озиқ- овқат қолдиқлари тез айнийди ва ундан чиққан қўланса ҳид атроф - муҳит мусаффолигига зарар етказади.Бунинг оқибатида нафас олиш тизимида ўзгаришлар бўлиб, инсонларда астма, бронхит, нафас йўли каби касалликлар ривожланади. Мева-сабзавот қолдиқлари ташланган ерда турли ҳашаротлар кўпаяди. Бу шароитда урчиган пашшалар турли юқумли касалликларни тарқалишига сабабчи бўлади.
Шундай экан, бу масканга кетиш йўлини мана шундай чиқиндилардан тозалаш мақсадида, Самарқанд туман Экологик партияси раиси ва Самарқанд туман атроф- муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда "Оҳалик" маҳалласидан ишчи гуруҳ тузилиб йўл ёкалари, адир бўйлари тозаланди.
— Демакки, табиат фарзанди бўлган инсон унга зарар етказишдан йироқ турмоғи керак.Чунки етказилаётган хар бир кичкина заҳмат, эртага улкан муаммога йўл очиши тайин.Биз табиат ва инсон ўртасидаги муносабатга путур етказмаслигимиз керак. Ана шундагина, биз том маънодаги замонавий маданиятли кишилар бўламиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят матбуот хизмати

https://t.me/SamEkoPartiya