Get Mystery Box with random crypto!

Ковид ҳақида билганларим ва сизга тушунтирмоқчи бўлганларим. И | Азизуллаев Нурсултан

Ковид ҳақида билганларим ва сизга тушунтирмоқчи бўлганларим. Имкон қадар тушунарли бўлиши учун салкам 2 соат вақт сарфлаб ёзилди. Сиз ҳам ўқиш учун 10 минут вақтингизни қизғонмайсиз деган умиддаман.

I-қисм

Аввало вирус нималигини тушуниб олишимиз керак. Вирус бу тирик организм эмас, унда фақат генетик код ва уни ўраб турадиган қобиқ бор. Бу худди телефонингизга қўядиган флешка бор-ку халқ тилида чип дейилади ўшанга ўхшайди. Флешкада ҳам ташқи қобиқ ва уни ичида ёзилган дастурий коди мавжуд. Телефонга ёки MP3 га қўйганингизда шу код орқали нима ёзилган бўлса ўшани ўқийди. Дейлик мусиқа ёзилган бўлса сизга мусиқани чиқариб беради, видео бўлса видеони кўрасиз, расм формати бўлса расм пайдо бўлади. Демак флешкага нима код ёзилган бўлса сиз шуни кўрасиз. Вирус ҳам худди шундай тузилган.


Кўпчилик қизиқаётган бўлиши мумкин. Вирус флешкага ўхшаса, флешканинг ичида видео, аудио ёки расмларнинг кодлари ёзилган бўлади, а вируснинг ичида қандай код бор?

Ўринли савол. Вируснинг ичидаги кодда унинг қандай қилиб ҳужайра ичига кириб олиши, ҳужайра ичида қандай қилиб тирик организмга айланиши, сўнгра қандай кўпайиши, нималар ҳисобига озиқланиши, кўпайиб кетгандан сўнг қандай қилиб ҳужайрани тарк этиши ҳақида батафсил ёзилган. Ҳар бир жараён ўша коддаги алгоритм асосида, яъни кетма-кетлик бўйича боради.


Энди бир дона ковид вируси мисолида жараёнга ўтамиз. Дейлик бир дона вирусни кўчадан юқтириб келдингиз. Лекин сиз буни ҳали билмайсиз. Чунки сизда ҳали ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди, ҳатто қон таркибингизда ҳам. Вирус тана учун бегона ҳисобланади. Бегоналарга эса ҳужайрамиз ҳеч қачон ўз дарвозасини очмайди. Аммо вирус ҳужайра ичига кириб олиши керак. Шунда вирус айёрлик ишлатади. Ҳужайрамизни бир қўрғон деб тасаввур қилсангиз бўлади, аслида ҳам шундай. Вирус секин бориб қўрғоннинг яъни ҳужайрамизнинг дарвозабонларини чалғитишга ҳаракат қилади. Эшик оғалари ҳам анойи эмас, ҳар гапга ишонадиган. Лекин вирус аниқ фактларни кўрсатади. Аввал шу қўрғонда яшаганлигига ишонтириш учун қўрғон тузилишининг ҳар бир элементигача айтиб бера олади. Чунки вирусда бу информациялар тўлиғича мавжуд. Бу малумотлардан кейин ҳужайрамиз дарвозасидаги қўриқчилар ҳам ишона бошлайди. Кейин вирусдан "исм-фамилясини" сўрайди, яъни вируснинг кодини текшириб кўради. Шунда базадан ушбу вируснинг "исм-фамиляси" чиқиб келади. Худди милиция пасспорт рақамингизни базага киритганда сиз ҳақингизда маълумотлар чиқиб келадику шунга ўхшаш.


Хўп, энди нима бўлади?

Албатта вирусни ўзимизники экан деб ичкарига қўйворишади. Энди вирус бемалол, ҳеч қандай қаршиликсиз ҳужайрамизнинг ичида яшашни бошлайди. Ўзининг генетик кодидаги ишларни бажаришга тушади. Бизда эса ҳеч қандай ўзгариш иситма, бош оғриш дегандай кузатилмайди. Чунки организм душман қалъанинг ичига кириб олганини ҳали сезмайди. Вирус шиддат билан кўпаяверади. Вирус кўпайган сари бизда ҳолсизлик кузатила бошлайди, лекин иситма ҳали чиқмайди.

(Давоми кейинги постда)

@doctor_Muminov