Get Mystery Box with random crypto!

​​​ сусамбил эртаги Тўйдан олдинги учрашувда йигитнинг 'М' х | 🌹🌸MSHBSH TA'RBIYASHILARI KANALI🌸

​​​ сусамбил эртаги

Тўйдан олдинги учрашувда йигитнинг "М" харфи ёзилган резинка тапочкада келганини кўрди, оддий, камбағал йигит!

Тақдир бир эканми, йўллари туташди.

Онаси насиҳат қилди: "Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин... Шу болани бирини икки қилиш ҳам сенинг қўлингда!"...

Меҳнатнинг конига тушди, онаси сепига қўшиб берган тикув машинасида чок босди, пашшахона, ёстиқ жилд, кўрпаликлар астарлади, бозорга обориб ўзи йўлакларда юриб сотишга вақти етмади...

Эри бозорга чиқди!

Ўн йил- қорни тикув машинасига тиқиладиган даражага боргунча, ҳомиладор ҳолатида ҳам, қучоғидаги боласи ипини қўлида чувайдиган" "бола-бозор" ҳолатда ҳам тикув иши қилди.

Елкаларига ямоқлар солиб кийим кийди, ранги ўчгунча, тўкилиб сўтилгунча битта кийимини иккита қилмай " белбоққа ёлчимаган бўзчидек" ўзини ясатмайдиган чевархон бўлди...

Бири икки бўлди, эри бозордан дўкон қилди. Энди хотинининг "қўл иши" нимас Хитой, Туркия молларини сотадиган дўкондор бўлди!

Ўн беш йилда дўконлар сони ҳам иккита-ю, эри "ишбоши" бўлди, машиналар қўш-қўш, уйлар қўш-қўш бўлди.

"Энди оёқни узатсам бўлар" деб турганда, эрининг оқибатини кўрди: кундоши борлигини билди...

Ўша аёлнинг ўзи келиб жанжал қилди: "статистикада бир эркакка тўртта аёл тўғри келиши-ю, суннат, баъзи аёллар эрни ўз мулкидек кўриши, эрда кундошнинг ҳаққи борлигини ўйлаб кўрмаслигу, биринчи иккинчи, учинчини хаққини еб зулм қилиши" ни бир нафасда айтиб улгурди!

Ҳа...

Хотинлар ҳам кўпайиб, онаси айтгандек"эрини Бирини Икки қилиш"и энди қиёмига етиб келибди...

Аёл индамасдан чордоқдаги тикув машинасини судраб чиқди, орқалади-ю уйни кундошига ташлаб чиқиб кетди: йўлакка бир пайтлар учрашувга эри кийиб чиққан" М" ҳарфи ёзилган резинка шиппакни қолдириб кетди...
Ummu Zaynab Ummu

https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ