2022-01-12 12:43:40
“Йилнинг энг яхши давлат ижрочиси” кўкрак нишони соҳиби ва шахмат мусобақалари ғолибини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12 январь куни, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биносида бўлиб ўтган тадбирда, 8-январь-прокуратура органлари ходимлари куни ҳамда прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йилиги муносабати билан, Прокуратура, Департамент ва Бюро ходимлари орасида ўтказилган
шахмат уйинларида шарафли1-ўринни қўлга киритган,Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси катта инспектори
Ш.Қутибаевани, шунингдек,Республика миқёсида ўтказилган
“Йилнинг энг яхши давлат ижрочиси” танлови ғолиби деб топилган, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро давлат ижрочиси
П.Қошимовларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда, Бошқарма бошлиғи
И.А.Арзиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Мажбурий ижро бюроси Директорининг совриндор ва танлов ғолибини пул мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги тегишли буйруқлари ўқиб эшиттирилди.
Website | Facebook |Telegram
61 views09:43