2021-05-18 12:59:53
Коррупционер қолиб, коррупцияга қарши курашган нишонга олинмоқда
Андижон шаҳар кенгаши депутати Ш.Каримов шаҳар ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги айрим қарорларини ноқонунийлиги бўйича ўрганиш ўтказилишини талаб қилиб доимий равишда ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб келар эди.
Аммо Андижон шаҳар прокурори ноқонуний ер ажратишларга эмас, балки депутатга қизиқиш билдирибди. Шу йил 6 май куни шаҳар кенгаши депутати Ш.Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашига тақдимнома киритади. Қўл кўтарувчи депутатлар ҳам ҳамкасбини дахсизликдан маҳрум қилиб беради.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги прокурорнинг бундай ҳаракатини "оқлаб бўлмаслиги"ни маълум қилди. Агентлик фикрича, прокурор коррупция ҳолати ҳақида хабар берган шахсни ҳимоя қилиши керак.
Дарвоқе, депутатни дахсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга йиғилган халқ вакиллари — сайловчилар томонидан бевосита сайланган депутатлар
Андижон шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан, сессия иши бошлангунга қадар Андижон шаҳар ИИБ, шаҳар прокуратураси ва ҳокимлигидан ажратилган масъул ходимлар кузатуви остида қўриқлаш ходими томонидан
металлодетектор ёрдамида кўрикдан ўтказилган ва уяли алоқа ҳамда овозли видеога олувчи воситаларини қолдириб киришлари талаб этилган.
Бу гаплар миллий гвардияга тегишли.
Шаҳар прокурори ҳам, шаҳар ҳокими ҳам маҳаллий депутатлар олдида ҳисобдор. Лекин улар депутатни дахсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиши одатий иш, бунинг учун, керак бўлса, халқдан, жамоатчиликдан яшириб, сессияларни ҳам ўтказишдан қайтмабди. Шунинг ўзи коррупциядан дарак беради. Коррупцияга ёпиқлик керак. Депутатлар ҳам ўзини ҳимоя қила олмайди. Ҳаммасининг тили қисиқ. Тағин бу депутатларга қонунлар билан ҳокимларнинг коррупциявий қилмишларини қонунийлаштириб берадиган ваколатлар бериб ётибмиз.
86 views09:59