Get Mystery Box with random crypto!

#Лимонария "Фульви 7в"

Telegram арнасының логотипі limonsupermeyer — #Лимонария "Фульви 7в" Л
Telegram арнасының логотипі limonsupermeyer — #Лимонария "Фульви 7в"
Арна мекенжайы: @limonsupermeyer
Санаттар: Жануарлар , Автомобильдер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.24K
Арнадан сипаттама

Ссылка https://t.me/joinchat/AAAAAE3g1pSUMc-d4FNSmA

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 464

2021-05-12 16:12:01
25.04.2021йил.

ЦИТРУС ЭКИНЛАРИ ЭКИШ МАВСУМИНИНГ СЎНГИ КУНЛАРИДА УСТОЗ МУҲАММАД ЮСУФ ҲОЖИ АКАДАН
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ
ДЕҲҚОНЧЕК ҚИШЛОҒИДА ЎТКАЗГАН

"ЦИТРУС ЭКИНЛАРИ ЭКИШ МАВСУМИНИ ЯКУНЛАШ'"
МАВЗУСИДА АМАЛИЙ ВИДЕОДАРС.
83 viewsМухаммад Умар, 13:12
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 11:06:55
ИССИҚХОНАДА ЭКИНЛАРНИ БАРГИ ОРҚАЛИ ОЗИҚЛАНТИРИШДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР

Экинларнинг барги орқали озиқлантиришга жуда берилиб кетмаслик лозим, чунки шу сабабли баргларнинг тез қаришига олиб келади. Бу усулда, яъни барг орқали озиқлантиришда бодринглар учун 0,3% ли тўйинтирувчи минерал эритмалардан фойдаланилади.

Эритманинг 10 литрида 10-12г суперфосфат (сувдаги эритмаси), 10г фосфор ишқорли аралашмаси, 5-7г аммиакли селитра ёки мочевена бўлади.

Помидорда эса, 0,4%ли тўйинтирувчи эритманинг 10л таркибида юқорида санаб ўтилган элементлар, мос равишда, 8-10г, 10-15г ва 15г миқдорларда бўлади.

Экинларни барги орқали озиқлантиришни булутли кунларда кундузи, қуёшли кунларда эса, тунги соатларда амалга оширилади. Иссиқхоналарда минерал ўғитларни эритилган ҳолатда фойдаланиш маъқул.

Охирги йилларда иссиқхоналарда кўпроқ NPK ўғитлар қўлланилмоқда. Экинларни илдиздан озиқлантиришда уларнинг сувдаги эритмасидан фойдаланиш маъқул кўрилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
507 viewsМухаммад Умар, 08:06
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 11:04:29
ЎСИМЛИК ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИ

(2-ҚИСМ)

Тирик қолган зараркунандаларнинг кейинги авлодлари ҳам бундай заҳарли моддаларга дош беради, чунки бундай чидамлилик уларга организми заҳарга кўникиб қолган авлодидан ўтган.

Вақт ўтиб, буларнинг кўпчилиги кимёвий воситаларга чидамли бўлиб, ана шундай дориларни қўллаш натижасиз бўлиб қолади. Бироқ, бундай зараркунандалар энтомофагларининг ҳам жабр тортиб қолиши бу ерда асосий муаммо бўлиб келмоқда.

Шундай қилиб, зараркунандаларга қарши курашишда ҳам кимёвий, ҳам табиий усуллар самарасиз қолмоқда. Зараркунандаларни бошқариш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун табиий экологик тизимда топилган мезонлар ва мувозанатларни таҳлил қилиб чиқиш зарур.

Табиий тизим нима эканлигини билиш бу барча мамлакатлардаги асосий муаммо. Хўжалик эгалари имкони борича кимёвий воситалардан фойдаланмасликка ҳаракат қилишлари керак. Бунинг ўрнига улар зараркунандаларнинг энтомофагларини кўпайтирганлари афзал.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
444 viewsМухаммад Умар, 08:04
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 11:04:29
ЎСИМЛИК ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИ

(1-ҚИСМ)

Кимёвий пестицидларни қўллашни суистеъмол қилиш катта муаммога олиб келади, яъни зараркунандаларнинг организми ўта кўп миқдорда қўлланган кимёвий воситаларга кўникиб қолади, натижада бундай препаратларга организми чидамли бўлган зараркунандалар сони кўпаяди.

Илмий тадқиқотлар кўрсатганидек,1935 йили зараркунандаларнинг еттитагина тури сепилган кимёвий дориларнинг таъсирига дош бера олса,1986 йили худди шундай тажриба пайтида кимёвий воситаларнинг бундан ҳам заҳарлироқ ҳолда ишлаб чиқарилишига қарамай, зараркунандаларнинг 462 тури уларга чидаш бериб, ўлмай қолган.

Худди шунга ўхшаб, фунгицидлардан ҳам ўта кўп фойдаланиш оқибатида замбуруғларнинг кўплаб турлари уларга дош бера бошлаган. 1986 йилдан бери ўсимлик зараркунандаларининг кўплаб турлари кимёвий дориларга чидамли бўлиб келмоқда. Кимёвий дорилар қўлланилгандан кейин зараркунандалар орасида уларнинг бир неча тури тирик қолган бўлиши мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
482 viewsМухаммад Умар, 08:04
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 06:26:46
ИССИҚХОНАДАГИ АЧЧИҚ ҚАЛАМПИРНИНГ ҲОСИЛ ДАВРИДА ШАКЛ БЕРИШ БЎЙИЧА ТУРК МУТАХАССИСИДАН КЎРСАТМАЛАР

/ Ziraat muhendisligi/


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
112 viewsМухаммад Умар, 03:26
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 06:26:46
МУЛОҲАЗА...
@agrobloger
109 viewsМухаммад Умар, 03:26
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 06:26:46
ЎСИМЛИКДАГИ СУВ АЛМАШИНУВИ

Сувни илдиз орқали шимилиши, поя бўйлаб ҳаракати, барглар орқали буғланиш жараёни.

ЎСИМЛИКДАГИ СТРЕСС

Физикавий сувни етишмаслиги ёки ортиқчалиги, ёритилиш ёки ҳарорат, радиоактив нурланиш, механик таъсир; кимёвий тузлар, газлар, ксенобиотиклар (гербицидлар, инсектицидлар, саноат чиқиндилари каби); биологик (касаллик ва зараркунандалар таъсири, бошқа ўсимликлар билан рақобат, ҳайвонлар таъсири, гуллаш, мевани етилиши билан рўй берадиган ўсимликдаги нохуш ҳолатлар). Ўсимликлардаги стресслар ҳужайра ва яхлит организм популяция даражасида содир бўлади.

ЎСИМЛИКДАГИ СУВ БАЛАНСИ

Ўсимлик ўзлаштирган ва сарфлаган сув ўртасидаги нисбат.

ЎСИМЛИКДАГИ ТАБАҚАЛАШУВ

Бир хил ёшдаги битта ва ўша фитоценоздаги ўсимликларнинг бўйи, танасини ривожланишидаги фарқларнинг бўлиши.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
84 viewsМухаммад Умар, 03:26
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 06:26:46
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 12 май, чоршанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +14..+16, кундузи +26..+28 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
88 viewsМухаммад Умар, 03:26
Ашу / Түсініктеме
2021-05-12 05:10:45

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗЗОННИНГ СЎНГИ 30-КУНИ АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН
АЗИЗ ГРУППАМИЗ ИШТИРОКЧИЛАРИ


• •Роббимиз - Аллоҳ
• •Динимиз - Ислом
• •Қибламиз - Каъба
• •Фарзимиз - Намоз
• •Қарзимиз - Закот
• Орзуимиз - Ҳаж
• •Амалимиз - Савоб
• •Тилимиз - Тақво
• •Нафратимиз - Зино
• •Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
• •Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• •Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
447 viewsМухаммад Умар, edited  02:10
Ашу / Түсініктеме