Get Mystery Box with random crypto!

Божхона расмийлаштирувига тақдим этилмаган товарлар манзилига | QR BAJÍXANA

Божхона расмийлаштирувига тақдим этилмаган товарлар манзилига етмай қолди

Товар моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний ҳаракатига қарши божхона органлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан, давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан қочиш мақсадида, айрим шахслар томонидан белгиланган қонунчилик талабларига зид равишда товар моддий бойликларни олиб ўтишга уриниш ҳолатлари учрамоқда.

Қорақалпоғистонлик божхоначилар томонидан фош этилган навбатдаги ҳолатда, қиймати 156 000 000 сўмга тенг бўлган тиббий буюмларнинг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишининг олди олинди.

2022 йил 28 июль куни “Довут-ота” чегара божхона пости орқали Қозоғистон Республикасидан фуқаро М.С бошқарувида кириб келган “Мерседес-Бенц” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган 79 турдаги жами 2423 дона “Жарроҳлик тиббиёт тўплами” товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати