Get Mystery Box with random crypto!

Божхоначилар Қорақалпоғистондаги ноёб экспортбоп товарлар ишла | QR BAJÍXANA

Божхоначилар Қорақалпоғистондаги ноёб экспортбоп товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш бугун ҳар бир ривожланган жамият олдидаги долзарб мавзу саналади.

Жорий йилнинг 17 февралида давлатимиз Раҳбари томонидан “Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” бўйича ўтказилган йиғилишда божхона органлари олдига қатор масъулиятли вазифалар қўйилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан, божхона органлари томонидан мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси асосини ашкил этувчи тадбиркорлиу субъектлари фаолияти билан яқиндан танишиб, божхона расмийлаштируви ва назорати йўналишида уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш, божхона тартиб-таомилларини тушунтириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси экспорт салоҳиятини полиэтилен, ип калава, артемия цистаси, кальцинирланган сода, қизилмия илдизи ва тери каби ўзига хос ноёб маҳсулотлар ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи Илхомбек Казаков бугун Нукус шаҳридаги “SEBU ARTEMIA” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасида бўлиб, тадбиркорлик субъекти фаолияти билан яқиндан танишди.

Орол денгизи қирғоқларидан териб олинган артемия маҳсулотини қайта ишлаш билан шуғулланадиган мазкур корхонанинг тўлиқ иш ҳажмидаги қувватлилиги йилига 2000 тоннани ташкил этади.
Мазкур корхона томонидан ўз иш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Туркия давлатидан келтирилган энг илғор технологик асбоб-ускуналар учун Ҳукуматимиз қарорларига асосан божхона тўловларидан 296 миллион сўм миқдорида имтиёз тақдим этилган.

“Сифатли ва рақобатбардош маҳсулотимиз билан дунё бозорларини забт этиб, мамлакатимиз экспорт салоҳиятига ўз ҳиссамизни қўшиш –олдимизга қўйилган асосий мақсадларимиздан бири –дейди корхона директори Исмаилов Яхёхон божхона ходимлари билан суҳбатда. - Корхонамиз яқин кунларда тўлиқ иш ҳажмига ўтиши билан 100 га яқин янги иш ўрнининг яратилиши ҳам биз тадбиркорлик субъектларига давлатимиз томонидан яратилаётган шароитларнинг натижаси деб биламан”
Яратилган шароитлардан унумли фойдаланган корхона йил бошидан қиймати 659 200 долларга тенг бўлган 80 тонна аретмия цисталарининг экспортини амалга оширган.

Учрашув давомида божхона ходимлари томонидан келгусида корхонанинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилиб, амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда экспортер-корхоналарга яратилган шароитлар яна бир бор тушунтириб ўтилди.

Бошқарма ходимларининг навбатдаги манзили Нукус шаҳрида 7,96 гектар майдонда жойлашган замонавий илғор Италия технологиялари асосида йирик ва майда шохли моллар терисини қайта ишлаб, сифатли чарм ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “ORIENT TECHNOLOGY” қўшма корхонаси бўлди.

Ушбу корхона экспортга чиқарилаётган товарининг Ўзбекистон миқёсида ягона ва ноёблиги ҳамда жаҳон бозорларида талабгорлиги билан ажралиб туради.

Ҳудуддаги тадбиркорлик субьектлари ўз иш фаолиятларини амалга оширишларида ҳукуматимиз томонидан яратилган қулайликлардан самарали фойдаланиб келмоқда.
Хусусан, мазкур тадбиркорлик субъектига ўтган 3 йил давомида ҳукумат қарорлари асосида хориждан келтирилган асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан жами 696 миллион сўмдан ортиқ имтиёз қўлланилган.


Бу каби яратилган шароитлар тадбиркорлик субъектларининг иш ҳажмини кенгайтириб, сифатли рақобатбардош маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига экспортини амалга оширишга имкон яратади.
Ҳозирда 86 иш ўрнига эга бўлган ушбу корхона йил бошидан қиймати 329 872 еврога тенг 186 тонна чарм маҳсулотини Италия давлатига экспорт қилган.
Учрашув давомида божхона ходимлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида чет давлатлардан келтириладиган технологияларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар, экспортга тайёр маҳсулотларни дунё бозорларига олиб чиқиш бўйича ҳуқуқий жиҳатдан йўл йўриқлар кўрсатиб тавсиялар беришди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати