Get Mystery Box with random crypto!

Фирибгарлар қармоғи. Пластик картадаги пулларингиз жойидами? | Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

Фирибгарлар қармоғи. Пластик картадаги пулларингиз жойидами?

Ҳозир деярли ҳар бир оилада пластик карталар ишлатилади.

Мутахассислар «Uzcard», «Click», «Payme» каби тизимлар орқали тўлов усулларини мутлақо хавфсиз, деб эътироф этишади.

Афсуски, хавфсизлик фақатгина техник жиҳатларга боғлиқ эмас. Бунда инсон омили ҳам муҳим ўрин тутади.

Пластик карталардан пулларнинг йўқолиши каби ҳолатларга дуч келмаслик учун қуйидаги айрим қоидаларга амал қилиш зарур:

Ҳеч кимга ўз банк картангизни берманг.

Карточка ҳар доим кўз ўнгингизда турсин. Яъни, бирор тўловни амалга ошириш чоғида уни бегона кишига бериб юборманг.

Карточка ва унинг реквизитларини ишончли жойда сақланг.

Карточкада SMS-хабарномани ёқтиринг.

Эҳтиёткор бўлмасангиз, ҳамёнингизни киссавур ўмариб кетганидек, пластик картангиздаги пулларни ҳам фирибгарлар турли йўллар билан ўзлаштириб олиши мумкин.