Get Mystery Box with random crypto!

Депутат _Нодир Абдувалиев

Telegram арнасының логотипі deputat_abduvaliyev — Депутат _Нодир Абдувалиев Д
Telegram арнасының логотипі deputat_abduvaliyev — Депутат _Нодир Абдувалиев
Арна мекенжайы: @deputat_abduvaliyev
Санаттар: Саясат
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 64
Арнадан сипаттама

Қонунчилик палатасидаги депутатлик фаолияти билан боғлиқ жараёнлар, фикр ва муносабатлар

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 2

2021-07-01 07:57:19
Семизликка қарши кураш бошланди

Президент фармонига биноан 2021 йил 1 июлдан бошлаб мамлакатимизда семизликка қарши кураш бошланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда:

- оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига;

- таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартиришга;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишига;

- семизлик ва бевақт ўлим кўрсаткичлари камайишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.

Биринчи раҳбарлардан ўзларининг семизлик даражаси камайтириш орқали қўл остидаги ходимларига “Шахсий намуна” бўлиши талаб этилади.
@deputat_abduvaliyev
342 viewsedited  04:57
Ашу / Түсініктеме
2021-07-01 07:55:30
Кеча соат 17.00да Тошкентда ҳаво ҳарорати 48 даража иссиқни кўрсатмоқда эди.

Бугун ҳарорат қандай бўлишини билмадим-у, бироқ ҳар эҳтимолга қуёшдан сақланиш чораларини кўриб қўйган маъқул.

Бюджет ҳисобидан автомобил ойналарини "тонировка" қилиб, халқни ахволи билан иши бўлмаётганларга эса омонлик тилаймиз. Инсоф тилаганни фойдаси бўлмаяпти барибири, мазза қилишсин.

@deputat_kusherbayev
24 views04:55
Ашу / Түсініктеме
2021-06-30 12:16:15 Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳа билан Жиноят кодексининг 219-моддаси биринчи қисми (Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш) санкциясидаги жазо чораларини кучайтириш таклиф қилинмоқда.

Энди жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир йилдан уч йилгача кучайтирилиши кўзда тутилмоқда.
@deputat_abduvaliyev
929 views09:16
Ашу / Түсініктеме
2021-06-29 14:29:39
1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.
@deputat_abduvaliyev
169 views11:29
Ашу / Түсініктеме
2021-06-29 08:00:26
Мудофаа вазири Генерал-лейтенант Баходир КУРБAНОВ жанговар авиация шайлиги ва парвозларни кўздан кечирди.
@deputat_abduvaliyev
151 views05:00
Ашу / Түсініктеме
2021-06-28 17:50:38 Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақалар оширилади

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади

Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади

Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади

Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиб берилади

Нодавлат таълим ташкилотлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилинади

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади

24 та туман (шаҳар) қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади

Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш учун компенсация тўловлари миқдори кўпайтирилади

Божхона назоратини олиб боришда янги тартиблар жорий этилади

ЖШШИР шахсни тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди

Маҳкумларни сақлаш ҳолати устидан назорат олиб бориш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади.
@deputat_abduvaliyev
46 views14:50
Ашу / Түсініктеме
2021-06-28 09:39:25
Ички ишлар органи ходими ўзига ўқ узиб вафот этди

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган. Натижада сафдор олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.

Ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

Шунингдек, Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@deputat_abduvaliyev
199 views06:39
Ашу / Түсініктеме
2021-06-25 13:56:45
Тошкентга қўшни вилоятлардан кириш бўйича чекловлар ўрнатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

Унга кўра 28 июндан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.
@deputat_abduvaliyev
347 views10:56
Ашу / Түсініктеме
2021-06-25 08:48:25
Одамни барбод қилиш учун кўп нарса керак эмас, шунчаки у қилаётган иш ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтириш керак, холос.
Фёдор Достоевский

@deputat_abduvaliyev
521 viewsedited  05:48
Ашу / Түсініктеме
2021-06-24 17:55:23
Вазирлик ва идоралар қонун ижроси юзасидан ахборот берди

https://uzlidep.uz/news-of-party/9418

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси O'zLiDeP фракцияси билан ҳамкорликда эшитув ташкил этилди.

Унда “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг жойлардаги ижро этилиш ҳолати юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ургут ва Ангрен ЭИЗлари дирекцияси раҳбарларининг ахбороти эшитилди.

Муҳокамалар давомида депутатлар эркин иқтисодий зоналарнинг самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини айтди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
54 views14:55
Ашу / Түсініктеме