Get Mystery Box with random crypto!

Ички ишлар органи ходими ўзига ўқ узиб вафот этди Жорий йи | Депутат _Нодир Абдувалиев

Ички ишлар органи ходими ўзига ўқ узиб вафот этди

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган. Натижада сафдор олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.

Ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

Шунингдек, Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@deputat_abduvaliyev