Get Mystery Box with random crypto!

ЧОРАСИЗЛИК СИНДРОМИ Энг кўп учрайдиган психологик муаммоларда | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

ЧОРАСИЗЛИК СИНДРОМИ

Энг кўп учрайдиган психологик муаммолардан бири ҳисобланади.
Бу шундай ҳолатки, инсон ҳамиша қандайдир офат келишидан, нимадир бўлиб қолишидан хавотир олаверади.
Инсоннинг энг кўп гапирадиган гаплари: "Қўлимдан келмайди, барибир ўхшамайди", " Эплай олмайман", " Фойдаси йўқ", " Нима кераги бор?", "Бунга менинг ақлим етмайди".
Натижада инсоннинг онг остига "Ҳеч нимага яроқсизман"- деган ишонч шаклланади.
Арзимаган қийинчилик олдида чекинади. Ҳаётини, ишини ўзгартиришга қўрқадилар.

Чорасизлик синдроми қандай шаклланади?

1. Оналарнинг гиперғамхўрлиги натижасида фарзандлар ҳеч нимага яроқсиз бўлиб катта бўладилар. Ҳатто ўзининг кундалик ишларини ҳам эплай олмайдилар.
Негаки ота-она фарзандини ҳаддан ортиқ чегаралаб қўяди, доимий назоратда ушлаб туради ва унинг учун ҳамма нарсани ўзи қилиб беради. Арзимаган муаммоларини ота-онанинг ўзи ҳал қилишга уринади. Фарзандини муаммолардан ҳимоя қилишга уринади.

2. Иккиламчи манфаат.
Бу ҳам биринчи сабабга боғлиқ. Агар оилада фарзанд касал бўлиб қолса, ота-оналар болани эркалатиб юборишади, истаганини муҳайё қилишади ва уни ҳеч нимадан чегаралашмайди. Соғлом пайтида эса аксинча, бефарқ бўлишади.
Бу ҳолатдан бола фойдаланишни ўрганиб олади, катта бўлганида ҳам бу усулини ўзгартирмайди.
Доимо нолийдиган, касалманд инсонга айланиб қолишади.
Бошқаларнинг унга раҳм қилишларини истайдилар.

3. Негатив тажриба.
Ҳаётида катта омадсизликка дуч келиши, унинг руҳиятини синдиради, ўзини яна қайта тиклаб олишга кўзи етмайди, негаки қўрқув кучли бўлади.

4. Ўрнак олиш
Бола шунчаки ота-онасининг хулқ-атворини ўзлаштириб олади.
Кўпинча оналарда бу ҳолат кузатилади. Онасига ҳамманинг раҳми келаётганини, унга ёрдам бериб, қўллаб-қувватлашаётганларини кўриб катта бўлади ва бу хулқ-атворни ўзлаштириб олади.

Бу ҳолатда ҳеч бир инсон атайлаб, фикрлаб, чуқур ўйлаб бу ҳолатга тушиб қолмайдилар.
Уларни яшаётган муҳити ўзлари билмаган ҳолда хулқ-атворига таъсир қилади.
Аммо, бу ҳолатдан чиқиб кетишлари учун инсон ўзини англаши керак бўлади.
Кўпчилик ҳолатда фақат мутахассис кўмагида бу ҳолатдан чиқиб кета оладилар.

Психолог Гульнара Атажанова

https://t.me/bolalarpsixologiuz