Get Mystery Box with random crypto!

ОНАЖОНЛАР ДИҚҚАТИГА! 1 июль куни барча ҳоҳловчи онажонларни | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

ОНАЖОНЛАР ДИҚҚАТИГА!

1 июль куни барча ҳоҳловчи онажонларни 1 ойлик "Бола психологияси" курсимизнинг биринчи очиқ онлайн дарсига таклиф этамиз.
Ҳоҳловчилар администраторга ёзилинглар

@Psixolog_Administratori

Шарти шуки, фарзандингизга
"Менинг оилам " мавзусида расм чиздириб, бизга жўнатинг.
Бу дарс диагностика дарси ҳисобланади.
Шунчаки кузатувчилар эмас, аниқ вазифани бажарганлар гуруҳга қўшилади.

РАСМ ЧИЗИШ ҚОИДАСИ

Нима учун болаларга расм чиздириш муҳим?
Чунки улар дунёга бошқа кўз билан қарашади.Ҳакикат кўзи билан.
Бу расмларда уларнинг, қўрқуви, хавотири, хафалиги, соғинчи, истаги яширинган бўлади.
Агар болам билан гаплашиб ҳам билиб оламан деб ўйласангиз адашасиз. Негаки, улар ҳали ўзлари ҳам нима бўлаётганини тушунишмайди. Сурат улар билан сизнинг ўртангиздаги мулоқот манбаи ҳисобланади.
Сизга айтолмаган кўнглидан кечаётган кечинмаларни суратга туширишади.
Суратни камида 5 ёшларидан бошлаб ўрганиш мумкин.Ундан оиласи расмини чизишини сўранг.
Кимни қандай чизишни ўзи билади.
Сиз фақат билдирмасдан кузатинг.
У кимни биринчи бўлиб чизади, кимларни унутиб қолдиради.
Болага кимни қандай чизишни ўргатмаслик, унутиб қолдирган одамни чизишга мажбурламаслик керак, сўрасангиз, у албатта бирон баҳона топади, истамаса барибир чизмайди.Хаммасини ўзи ҳал қилсин.
Кузатаётганда шунга эътибор бериш керакки, у кимни чизаётган бўлса, ўзини қандай тутади, яъни эмоционал ҳолати қандай бўлади, хурсанд бўлиб чизадими ёки чизгиси келмай қайта-қайта ўчириб чизадими.
Кимни биринчи чизади, кетма-кетлигига эътибор беринг.
Агар биронта тана аъзоларини чизмаса, буниям эслатмаслик керак.
Сиз фақат бу ким, у нима қиляпти деб сўрашингиз мумкин.

Чиздирган расмингизни

@Psixolog_Administratori га юборинг.

Яқинларингизга жўнатинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz