Get Mystery Box with random crypto!

Агрессия сўзи (латинча 'ҳужум, хуруж') маъносини билдиради ва | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Агрессия сўзи (латинча "ҳужум, хуруж") маъносини билдиради ва кимгадир ёки нимагадир сўзи билан, ҳаракати билан йўналтирилган хулқи ҳисобланади.
Болаларда қандай агрессия белгиларини кўришимиз мумкин ва буларга нималар сабаб бўлади?
Чақалоқларда агрессия йиғлаши билан кузатилади, демак боланинг қандайдир эҳтиёжлари қондирилмаганлиги туфайли келиб чиқадиган реакцияси. Бу ерда бу боланинг яшаш учун кураши белгиси ҳисобланади.

1-5 ёш атрофидаги болаларнинг ўзаро жанжали, ўйинчоқ талашиши. Демак, бу ерда ҳам ўз чегарасини аниқлаб олиш, эҳтиёжларини амалга ошириш. Кўриб турганингиздек бу агрессия нормал реакция ҳисобланади.

Энди бу пайтда ота-оналар болага нисбатан нотўғри муносабат билдирсалар, бу агрессия бошқасини келтириб чиқаради. Жаҳлдорлик, қайсарлик, нолиш, кўп йиғлаш, хархаша қилиш, гапга қулоқ солмаслик ҳолатларини кузатамиз.

Агрессия асосан 3 ёш кризис даврида ота-онанинг болага нотўғри муносабати оқибатида кучайиб кетади ва ота-онанинг агрессиясига нисбатан янада кўпроқ жавоб агрессив реакциясини кузатамиз.
Бу пайтда тишлаш, бақириб йиғлашлари, оёқлари билан тепсиниб хархаша қилиш ҳолатлари кузатилади.

Бироз каттароқ мактабгача ёшдаги даврларда болаларнинг ўзаро жанжали, гап талашиши, бир-бирига қўл кўтариши, камситиш, жиғига тегиш ҳолатлари бўлади.

Ўсмир ёшдаги болаларда чақма-чақарлик, ёмонлаш, сўкиниш, ҳақоратлаш, қўл кўтариш, ғийбат қилиш, таҳдид қилиш , устидан кулиш, камситиш ҳолатлари агрессия ҳисобланади ва буларнинг тагида албатта, биронта сабаб бўлади. Кўпинча оиласидаги муҳит, ота-онанинг оилада ўзаро муносабати, фарзандларига муносабати натижасида болалар бошқаларга нисбатан агрессиясини намоён этадилар. Ёки болаларнинг қандайдир эҳтиёжи қондирилмаганлиги белгиси бўлиши мумкин.

Баъзи бир соматик касалликлар боланинг агрессив бўлиб қолишига сабаб бўлади.

Демак, агрессия болани яшаши учун, бирон эҳтиёжини амалга ошириши учун хизмат қилса, иккинчи томондан боланинг психикасини емирувчи, ножўя асоратларга олиб келувчи ҳолат ҳисобланади. Бунга эса ўзлари билмаган ҳолда атрофдаги катталар сабабчи бўлиб қоладилар.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@medpsixologGulnara

Психолог қабулига ёзилиш учун
.

@Psixolog_Administratori

https://t.me/bolalarpsixologiuz