Get Mystery Box with random crypto!

Гиперғамхўрлик, сабаблари ва асоратлари. Албатта, фарзандлари | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Гиперғамхўрлик, сабаблари ва асоратлари.

Албатта, фарзандларимизга ғамхўрлик қилиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир.
Аммо, фарзандимиз учун ҳамма нарсанинг ўз меъёрида бўлгани маъқул.
Ота-оналарнинг фарзандига ортиқча ғамхўрлик қилиши аксинча, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Гиперғамхўрлик , айниқса оналар томонидан кўп кузатилади.
Улар болаларга керагидан ортиқ эътибор берадилар, арзимаган хавфсиз вазиятларда ҳам фарзандини ҳимоя қилишга тушадилар. Иложи борича фарзандини ташқи муҳитдан ҳимоя қилиб, улар учун муаммосиз, қийинчиликсиз шароит яратиб берадилар. Бола учун муаммолар шу заҳоти ҳал қилинади ва тайёр ечимларга эга бўлишади.

Сабаблари:

- ёлғиз ота ёки оналар, фарзанди унинг бутун диққат-эътиборида бўлади ва шу йўл билан ўзларининг ёлғиз эканлигини унутадилар,
- ота-онанинг ўзида бошқа қизиқишлари йўқлиги туфайли, уларнинг қизиқишлари фақат болага боғлиқ бўлиб қолади,
-фарзандининг кўп касал бўлиши натижасида ортиқча ғамхўр бўлиб қоладилар.

Бу нимага олиб келади?

Бола муаммолардан чиқиш йўлини ўргана олмайдилар. Арзимаган муаммо, ташвиш олдида уларда қўрқув пайдо бўлади.

Бола ўзининг аслида қандай эканлигини билиш, қандай қобилиятларга эга эканлиги, нималар қўлидан келишини билиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Боғчада, мактабда, кейинчалик катта ҳаётга қадам қўйганида бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, муносабат ўрнатишни эплай олмайдилар.

Бола жуда хавотир билан улғаяди, чунки ота-онасининг хавотири болага ўтади. Хавотирланадиган ота-оналарнинг фарзандлари одатда, хавотирга қўядиган бола бўлиб вояга етишади.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@Psixolog_Administratori

https://t.me/bolalarpsixologiuz