Get Mystery Box with random crypto!

​​АГАР СИЗГА, ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ АЙТИШСА, ҚУЙ | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

​​АГАР СИЗГА, ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ АЙТИШСА, ҚУЙИДАГИ ФАКТЛАРНИ ЁДГА ОЛИНГ:

Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газетадан ишдан ҳайдалган.

Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.

Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.

Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолган деб таъкидлаган.

Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: - Менинг ўғлим ахмоқ. У 3 сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, - деган экан.

Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.

Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман деганда, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган. Лекин бир неча ойдан сўнг, унинг радиоси кўпчилик денгизчиларни ҳаётини сақлаб қолган.

Қобилиятсиз инсон бўлмайди!
Фарзандингизни ҳадеб бошқаларга солиштирманг, қаердан биласиз ундаги сиз илғамаган, кўрмаган қобилиятига аслида, бошқалар ҳавас қилишаётгандир!

https://t.me/bolalarpsixologiuz