Get Mystery Box with random crypto!

Бола тарбиясида жудаям кўп мақолаларга дуч келамиз. Психологла | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Бола тарбиясида жудаям кўп мақолаларга дуч келамиз.
Психологлар маслаҳат беради:
- болаларни уриш мумкин эмас, бақириш мумкин эмас?
- Нима қилай, бақирмасам, ўзи шунга мажбур қилади, баъзан уришгаям мажбур бўламан?
Бошқа қандай тарбия қилишим мумкин?
- Аслида, бақиришга, уришга сабаб нима?
- Сабаб- тўполончи, айтганимни қилмайди, укаси билан ҳадеб уришиб талашади, хонасини йиғиштирмайди, ўқиши яхши эмас, хар доим бирон ишкал чиқариб юради, ўқитувчисидан гап эшитиб чарчадим, тарбияси жуда оғир.

Хўш, ҳурматли ота-она сизга қандай фарзанд керак?
Бир жойда жимгина ўтирадиган бўлса, сиз овозиниям эшитмайсиз. Тўполон қилмайди, мактабда фақат аълога ўқийди, уй ишларини билиб- билиб қилади, сизга гап қайтармайди, мактабдаям жуда тартибли, одобли бола керак шундайми?

Ундай бу‌лса, фарзандингиз сиз учун қулай бўлишини истаяпсиз?
Сиз учун қулай бу‌лса, албатта бошқалар учун қулай инсон бўлиб етишади!
Одатда бундай инсонлар 40 ёшидан кейин психолог қабулига келишади.
Ҳаёти яхши, нолимийди, оилали, ишли, уйли-жойли, лекин соғлиғида муаммолар.
Сабаб руҳий чарчоқлик, ваҳима, невроз...
Хўш, нега?
Сабаби, биз шундай қулай болаларни тарбиялаб қўйдикки, охир - оқибат бу қулай болалар чарчайди, одамларга қулай бўлишдан чарчайди, ўзини ҳаёти, иши, соғлиғини ўйламасдан, фақат бошқаларни ўйлашдан чарчайди. Психикаси бунга дош беролмагач, касаллик бўлиб намоён беради. Гу‌ёки, бу касаллик унга сен дам олишинг керак, сен хам одамсан, сенгаям раҳм қилишсин деяётгандаек.

P.S. Агар сиз ҳозир психологга боришни истамасангиз, келажакда фарзандларингиз психолог қабулига боришга мажбур бўлишади.
Фарзандингиздаги психологик муаммолар, аслида сиздаги муаммолар аксидир.

"Она ва бола учун" курсимизда биз сиз ва сиз орқали фарзандингиз билан ишлаймиз.
Курсимиз #онлайн ва #оффлайн тарзда бўлиб ўтади.
1 ой давомида ҳафтада 2 марта биз сиз билан биргамиз!

Курсга ёзилиш учун

@medpsixologGulnara

+998946876630

#каналимизга_якинларингизни_таклиф_килинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz