Get Mystery Box with random crypto!

Тест жавоби: 1.'Рахбар'. Рахбарлик ва ташкилий ишларни қойилл | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Тест жавоби:
1."Рахбар".
Рахбарлик ва ташкилий ишларни қойиллатади, нутқи яхши ривожланган ва кучли нотиқ.
Социал муҳитга осон мослашади.Аммо бу сифатлар унинг психологик ривожланишига боғлик, яъни кандай мухитда тарбия олганига боғлик.

2."Маъсулиятли ходим"
"Раҳбар" типининг ҳамма сифатлари бунда бор.Ўз ишига маъсулият билан ёндашади, ўзига ва бошқаларга ўта талабчан. Адолатсизликка чидаб тура олмайди.Кўп асабийлашгани учун касал бўлаверади.

3.Хавотири ва шубҳаси кучли инсон.Ҳар хил соҳаларда, нозик қўл меҳнати, адабиёт соҳасида ўта қобилиятли.Улар биргина касб билан қаноатланиб қолмайди, ўз хоббисига эга.Тартибсизликдан жахли чиқади ва кўпинча атрофдагилар билан шунинг учун келишмай қолади.Жуда кўнгилчан, хафа бўлувчи инсон.Буларга яхши гапириб қўллаб - қувватлаб турсангиз, олам гулистон.

4."Олим".
Ҳаётда ҳамма нарсадан ўзига хулоса килиб, ўз назариясига эга бўладиган инсонлар.Хотиржам ва ўйлаб иш кўрадиган инсонлар .

5.Интуитив инсонлар.
Асаб системаси сезгирлиги кучли бўлгани учун, асаби тез толиқади.Қўл мехнатида жуда қобилиятли ва жуда тасаввури кучли инсонлар. Ўзини бошқара олади, аммо бировнинг уни бошқаришига йўл қўймайди.

6.Ихтирочи, конструктор, рассом.
Техникага қизиқади, яратишга мойил инсонлар.Ўзининг шахсий принципларига эга, ташқаридан таъсирни тан олмайди.Эмоционал, шахсий оригинал ғояларга бой.

7.Эмотив инсонлар.
Атрофдагиларга хамдардлиги ўта кучли, рахмдиллиги ва кайғуриши билан ўз энергиясини сарфлайди.Жуда таъсирчан инсонлар.

8.Дийдаси қаттиқ инсонлар.
Бошқалар учун ҳеч ҳам хавотирланмайди.Булар яхши мутахассис, бошқалардан ҳам талаб қилади.Баъзан қўполлиги учун ўзига муаммо орттириб юради.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz