Get Mystery Box with random crypto!

Бу ҳайвоннинг номи Квокка экан. Ер юзида йўқ бўлиб-қирилиб кет | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Бу ҳайвоннинг номи Квокка экан. Ер юзида йўқ бўлиб-қирилиб кетиш арафасида эмиш. Бунинг бир қизиқ сабаби бор. У ўта меҳрибон, қувноқ ва самимий экан. Тулки ё илон билан қувлашиб-ўйнашар, улар унинг дўстона ҳаракатларига қарамай, еб қўйишар экан.

Афсус, дунёда ўзи яхши мавжудотга кун йўқ.

Биз ҳам фарзандларимизни меҳрибон, айтганимизни сўзсиз бажарадиган, ҳар томонлама қулай бўлиши истаймиз, уларнинг фикри , ҳоҳиши билан умуман қизиқмиймиз. Натижада биз ҳамма учун қулай инсонни тарбиялаб берамиз. Бу болалар бир умр қийналишади, одамларга ёқишга, қулай бўлишга ҳаракат қилишади. Ўзини фикрини билдира олмай, ўзига зиён бўлсаям кўниб кетаверади. Ўз ҳаққини доим бировга олдириб юради, талаб қила олмайди.

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz