Get Mystery Box with random crypto!

АЪЛОЧИ СИНДРОМИ Бу синдром асосан аёлларда кўп учрайди. Атроф | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

АЪЛОЧИ СИНДРОМИ

Бу синдром асосан аёлларда кўп учрайди. Атрофдаги инсонларнинг уни тан олишларига, мақташларига, юқори баҳо беришларига қарам бўлишади. Ҳар доим ютуққа эришишни ва мақтов олишни исташади. Ютқазиб қўйишдан, уни пастроқ баҳолашларидан, хато қилишдан қўрқишади. Уларга ҳаётда қийин кечади, турмуш ўртоқ танлашда, ўқиш, иш танлашда қийналишади.
Бу ҳаммаси болаликдан келиб чиқади. Ота-оналар томондан ғамхўрликнинг етишмаслиги, ҳаддан ортиқ талабни юқори қўйишлари, ёмон баҳо учун жазолашлари, боланинг қилаётган ҳаракатларини кўрмасликлари, хато қилса жазолашлари оқибати ҳисобланади.
Ўзингиз ҳам бир эслаб кўринг, "5" баҳо ололмаганингизда, паст баҳо олиб қўйиб йиғлаганингизда қандай сиқилгансиз, қўрққансиз?
Имтиҳондан олдинги қўрқувларингиз ҳам ана шундан.
Катта ҳаётга қадам қўйганда ҳам идеалликка интилиш, идеал турмуш ўртоқни излаш, кутиш, ўзидан ва атрофдагилардан кўп нарса талаб қилиш , ўзининг дунёсини, ҳаётини танқидлар билан барбод қилиш қанчалар азоб келтиради одамга.
Турмушга чиққан қизларимизчи?
У танлаган "идеал" инсони идеал бўлиб чиқмагани, оилада қанчалик ҳаракат қилмасин қайнонасидан барибир танбеҳ эшитавериши, қанчалар унинг дунёсини остин-устун қилиб юборади. Натижада хафа бўлиш, ўзини айблаш, бир-бирини айблаш, келишмовчилик, ажрашишлар, болаларнинг ота меҳрига зор бўлиб ўсиши, аёлнинг касал бўлавериши, ҳаёти барбод бўлиши....
Кўрдингизми, фарзандларимизни тарбиясида қилган арзимаган хатоликлар нималарга олиб келишини?

Гульнара Атажанова
Оилавий ва болалар психологи, профессионал медиатор, МАК-терапевт.
Мурожаат учун:

Телеграм: @medpsixologGulnara
Телефон: +998946876630

#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz