Get Mystery Box with random crypto!

Бачадон миомасини қандай даволаш мумкин? Яқин кунларгача аёлг | БЕПУШТЛИКНИ ДАВОЛАШ (Инсеминация, ЭКО)

Бачадон миомасини қандай даволаш мумкин?

Яқин кунларгача аёлга бачадон миомаси ташхиси қўйилса, “унда саратон жараёни бошланди” деб таъкидланиб, миомани келтирган шишлар бачадон билан бирга олиб ташланар эди.
 
Лекин 90 йилларга келиб, бу касалликка, яъни бачадондаги шишларнинг пайдо бўлишига оддий ортиқ каби қараладиган бўлди. Бу шишлар саратон бошланишига олиб келмаслиги исботланди.
 
Ундан ташқари, олдин бачадон миомаси аёлларнинг 30 фоизида учраган бўлса, ҳозирги кунда 30 ёшдан ошган аёлларнинг 80 фоизида бачадон миомаси касаллиги мавжудлиги аниқланди.
 
Бачадон миомаси кўпинча симптомларсиз ўтади. Шунинг учун кўпчилик миома мавжудлиги ҳақида бехабар бўлади. Бачадон миомаси кўп туққан ва боласини кўкраги билан эмизган аёлларда кам учрайди.
 
Бачадон миомаси келиб чиқишига нима сабаб бўлиши мумкин?
 
Аёлнинг гормонал фони нормада эмаслиги (эстрогенларнинг кўплиги, прогестерон ишлаб чиқилиши сустлиги ва ҳоказо).
 
Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Бу шишларнинг ривожланиб кетишига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин:
 
- аборт;
 
- хайз келиш муддатларининг бузулиши;
 
- аденомиоз;
 
- аёл организмидаги гормонал бузилишлар;
 
- юрак-томир тизимининг айрим касалликлари;
 
- анемия ;
 
- ортиқча семириш;
 
- жарроҳлик аралашуви (бачадонни тозалаш, бачадон операцияси);
 
- эндометриоз.
 
Бачадон миомасини қандай аниқлаш мумкин?
 
Ултратовушли диагностика (УТД) орқали миомани келтириб чиқарувчи бачадондаги кичик шишларни аниқ диагностика қилиш мумкин. Бунда шишлар туфайли бачадон ҳажми ўзгаргани учун шишлар ҳажми ҳафта билан ўлчанади. Яъни ҳомиланинг нечанчи ҳафтасига шишлар размери мос келишига қараб, “7-8 ҳафталик” ёки ўтиб кетган ҳолларда “12 ҳафталик” шиш деб аталади. Шишларни ҳали ўсмасдан туриб диагностика қилиш учун гинекологга мунтазам равишда қатнаш лозим.
 
Бачадон миомасини даволаш усуллари:
 
- дори ёрдамида даволаш;
 
- бачадон артерияларини эмболизациялаш (бачадондаги шишларни қон билан таъминловчи йўлни йўқ қилиш);
 
- шишларни консерватив йўқ қилиш (лапороскопия);
 
- кучли ултратовушли даволаш;
 
- бачадонни олиб ташлаш.
 
Вақтида аниқланган ҳажми 2-2.5 см.дан ошмаган бачадон шишларини оддий гормонал даволаш билан йўқ қилиш мумкин. Шунинг учун касалликни ўтказиб юбормаслик уни даволашда енгиллик яратади.
 
Бачадон миомасининг олдини олиш учун:
 
- йилда бир марта бачадонни УТД қилиш лозим;
 
- кичик бўлса-да, шишлар аниқланган ҳолда дарҳол даволаниш;
 
- мунтазам равишда гинеколог кўригида бўлиш.

Мадина Муҳаммадиева