Get Mystery Box with random crypto!

Избоскан туман Адлия бўлими ҳамда туман Мактабгача таълим бўли | Избоскан туман МТБ матбуот хизмати

Избоскан туман Адлия бўлими ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1,10-ққ/1-сон қарорларига мувофиқ тасдиқланган “Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг мазмун моҳияти бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда Адлия бўлими ходими А.Тошхўжазода, Мактабгача таълим бўлими масъул ходими Р.Қамбарова ва 48 та мактабгача таълим ташкилоти мудирларининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этиб, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартиблари тўғрисида фикр алмашилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok