Get Mystery Box with random crypto!

Мақсадларингизга эришиш йўлида собитқадам бўлишингизни тилаб қ | Избоскан туман МТБ матбуот хизмати

Мақсадларингизга эришиш йўлида собитқадам бўлишингизни тилаб қоламан — Агриппина Шин

Ўзбекистонда 25 май — умумий ўрта таълим мактабларида ўқишнинг сўнгги куни. Ушбу кунда мактабларда сўнгги қўнғироқ байрами нишонланади. «Дарё» нашри мазкур кун муносабати билан Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, ҳукумат вакиллари, Судьялар олий кенгаши раиси, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбариятидан мактабни тамомлаб, катта ҳаёт остонасида турган ўқувчи-ёшларга тилакларини жамлади.

Ундан Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг ҳам тилаклари жой олди.

"Бугун юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ жарангламоқда. Ўқувчилар қалбидаги ҳаяжон ҳамда синфдошлари, устозлари ва қадрдон мактаби билан хайрлашиш онларидаги кўзёшларни ҳеч бир сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу кунларнинг гашти бўлак, бу онларнинг қувончи, завқи ўзгача...

Қадрли мактаб битирувчилари!

Бугун катта ҳаёт остонасига етуклик шаҳодатномалари ила шаҳдам қадам босяпсиз. Бу умрингизнинг янада масъулиятли, синовли паллаларига етиб келдингиз дегани. Улғайишлик бахти билан табриклайман!

Шахсий ҳаётини қуриш ҳеч кимда осон бўлмаган, сиз ҳам бу жараёнда турли тўсиқ ва қийин паллаларга дуч келишингиз мумкин. Энди синфдошларингиз ҳам ё Олий таълимда ўқишни давом эттиради, ёки ҳалол меҳнати билан бирор касбни ўрганиб, оиласига қанот бўлади. Энг муҳими, бу йўлдаги синовлар қаршисида енгилмаслигингизни, мақсадларингизга эришиш йўлида собитқадам бўлишингизни тилаб қоламан!

Мактабда олган билимларингизни келгусида яна-да мустаҳкамлаб, Ватамизга, эл-юртимизга муносиб хизмат қиладиган етук инсонлар бўлишингизга тилакдошман. Мактабдаги сўнгги, катта ҳаёт остонасидаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин".

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube