Get Mystery Box with random crypto!

Бугун туман ҳокимининг ташаббуси билан Марказий истироҳат боғи | Избоскан туман МТБ матбуот хизмати

Бугун туман ҳокимининг ташаббуси билан Марказий истироҳат боғида қад ростлаб, аҳолимизга ва авлодларга тарихдан огоҳ этиб турган ҳамда, уруш даврларида Ватанини ҳимоя қилиш учун ўз боласини қонли жангларга бериб, фарзандини кутиб, термилганича боқий ҳаёт кечираётган мотамсаро она ҳайкали ва Хотира майдонида бугунги кун муносабати билан эҳсон тадбирлари бўлиб ўтди.

Аввалига шонли юриш амалга оширилиб, туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг жамоалари, Афғон уруши қатнашчилари, Чернобльчилар, туманнинг меҳнатда улғайиб қадр топган нуронийлари ва уларнинг оила-аъзолари иштирок этдилар. Барча қатнашчилар она ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

Сўнг, туман бугунги айём билан барчани қутлаб, табрик сўзларини йўллади. Туманнинг бош имоми С.Юнусов томонидан гўзал дуолар ҳамда қориларимиз томонидан барча ўтганларнинг ёрқин хотираси учун Хатми Қуръонлар ўқилди. Дастурхон ноз-неъматлар билан безатилиб, туман маданият ходимлари нуронийларимиз учун хизматда бўлдилар.

@Izboskanpress