Get Mystery Box with random crypto!

МAКТAБЛAРДA “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТAДБИРЛAРИ КAРAНТИН ҚОИДAЛAРИГA | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

МAКТAБЛAРДA “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТAДБИРЛAРИ КAРAНТИН ҚОИДAЛAРИГA ЖИДДИЙ ЭЪТИБОР ҚAРAТГAН ҲОЛДA ЎТКAЗИЛAДИ

Халқ таълими вазирлиги мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатма берди. Берилган кўрсатмага кўра, “Биринчи қўнғироқ” тадбири таълим муассасасининг раҳбари бошчилигида, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ўқитувчи-мураббийлар ва ёшлар етакчиси томонидан режалаштирилади.

Умумтаълим муассасаларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини карантин қоидаларига жиддий эътибор қаратган ҳолда, жорий ўқув йилнинг биринчи ўқиш куни соат эрталабки 8:00 да “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилади.

“Биринчи қўнғироқ” тадбирларини мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтказилиб, мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслиги таъминланиши лозим.

“Биринчи қўнғироқ” тадбирини бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний имкониятларини инобатга олган ҳолда 30 дақиқадан ошмаслиги лозим. Тадбир тугаганидан кейин эса барча синфларда дарс машғулотлари тасдиқланган жадвал асосида бошланишини директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари назоратга олиши керак.

Шунингдек, жорий ўқув йилнинг биринчи куни, яъни 6 сентябр куни давлат умумтаълим мактабларининг барча синфларида дарс машғулотлари “Мустақиллик дарси” сифатида ташкил этилиб, синф раҳбарлари ҳамда фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Жумладан, мазкур дарс бошланғич (1-4) синфларда 2 соат, юқори (5-11) синфларда 5 соат ҳажмида ўқитилади.

@ustoz — Халқ таълими
ходимлари учун махсус канал