Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилари эъзозланган юрт Ўқитувчи, мураббий бу ёшлигимизд | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Ўқитувчилари эъзозланган юрт

Ўқитувчи, мураббий бу ёшлигимиздан ўз меҳрини бериб, ўзида бор илму салоҳияти, куч-ғайратини, керак бўлса бутун умрини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек энг шарафли ва энг машаққатли ишга бағишлаб келаётган муҳтарам устозларимизни Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ходимларига «Дўстлик», «Шуҳрат» ва «Соғлом авлод учун» номли эсдалик нишонлари билан мукофотлагани соҳа мутахассисларига қаратилаётган юксак эътибор намунаси бўлди.

Мустақиллик байрами арафасида вилоятларимизнинг чекка ҳудудларида ўз касбига сидқидилдан ишлаб келаётган Халқ таълими тизими ходимларига эътибор қаратилиши ва уларни кенг жамоатчилик олдида тақдирланиши, бу Биз Ўқитувчи, Мураббийлар учун чексиз қувонч, куч-ғайрат ва ушбу улуғ касбни танлаганимиздан фахрланишимизга сабаб бўлди.

@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал