Get Mystery Box with random crypto!

“Янги Ўзбекистон” университети талабалари Германиянинг ДААД фо | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

“Янги Ўзбекистон” университети талабалари Германиянинг ДААД фонди томонидан ташкил этилган лойиҳада қатнашишмоқда

“Янги Ўзбекистон” университети ДААД лойиҳасида иштирок этиши учун $40,000 миқдорида грант ютиб олинган бўлиб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар Германия ҳамда Иорданияда ташкил этилган лойиҳада муваффақиятли қатнашиб келишмоқда.

Ушбу лойиҳада Кимё ва материалшунослик муҳандислиги, Дастурий таъминот муҳандислиги ва Саноат бошқаруви дастурларидан талабалар танлов асосида жалб қилинган.

Лойиҳанинг давоми сифатида ташкил этиладиган семинар-тренинглар ҳафта давомида “Янги Ўзбекистон” университетида ўтказилади.

Университет янгиликларидан хабардор бўлиб боринг: https://t.me/newuzbekistanuniversity