Get Mystery Box with random crypto!

23-27 апрель кунлари вазир жамғармаси устамасига давогар педаг | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

23-27 апрель кунлари вазир жамғармаси устамасига давогар педагоглар учун суҳбат бўлиб ўтади

Суҳбатдан муваффақиятли ўтган педагогларга 9 ой мобайнида 5.775.000 сўм қўшимча устама тўланади.


Суҳбат жараёни қай тартибда ўтказилади?

Суҳбат Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий-амалий психологлар маркази. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази раҳбар ва ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилидан иборат Суҳбат комиссиялари томонидан ўтказилади.

Суҳбат жараёнлари ўтказилаётган жойда комиссия аъзолари ва номзоддан ташқари бегона шахсларнинг бўлишига рухсат берилмайди.

Суҳбат босқичида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган 1-босқич тест синовлари натижасига кўра максимал баллнинг 80 фоизи ва ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар билан касбий фаолиятига доир тайёрланган тақдимоти бўйича суҳбат ўтказилади. Суҳбат комиссияси суҳбат жараёнларини баҳолаш ишларини электрон платформадан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

Тақдимот ҳамда савол-жавоб учун 15 дақиқа вақт ажратилади. Суҳбат натижалари бўйича баҳолаш максимал 10 баллик тизимда амалга оширилади. Бунда, 2-босқичга чиққан ҳамда номзоднинг касбий маҳоратини баҳолаш бўйича суҳбатдан 4 (тўрт) баллдан кам балл олган номзодлар ғолибликка тавсия этилмайди.

Суҳбат натижаси бўйича номзодлар томонидан тўпланган балл Суҳбат комиссияси аъзоларининг номзодларга қўйган жами балл миқдорларининг ўртачасидан келиб чиқиб белгиланади.

Саралаш натижаларига кўра ҳар ойлик устама белгиланган педагог кадрлар рўйхатини тасдиқлаш ва уларга Жамғарма ҳисобидан устамаларни тўлаш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи қабул қилинади.

Суҳбат ўтказиладиган манзиллар билан юқоридаги фотода батафсил танишишингиз мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy