Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи билан: Умум | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи билан:

Умумтаълим муассасаларида “Табиий фан (счиенче)“, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларини бошланғич синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, “Табиий фан (счиенче)ни 5-6-синфларда эса “География”, “Биология” ва “Физика” ўқитувчилари, 5-11-синфларда “Тарбия” фанини, Тарих, Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ мутахассислигига эга фан ўқитувчилари дарс ўтишларига:

“Табиий фан (счиенче)“ ва “Тарбия” фанидан дарс бераётган бошланғич таълим, шунингдек, физика, география, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан амалдаги малака тоифаларига мос равишда ҳақ тўланишига розилик берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестатсияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августга қадар 15 йиллик узлуксиз иш стажига ҳамда олий малака тоифага эга (бунда олий тоифага эга бўлганлик даври муҳим эмас) бўлган педагогларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-бандида келтирилган талаблар иккинчи хорижий тил педагогларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy