2022-07-29 08:06:18
Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг мурожаатларини назорат қилади
“business.gov.uz” ягона интерактив портали “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига айлантирилиб, у орқали:
— тадбиркорлик субъектларининг
мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш;
— давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида
тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;
—
қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш имконияти яратилади.
Шу билан бирга, портал орқали тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан,:
лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар;
кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш;
солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш имкониятлари ҳам интеграция қилиниши назарда тутилган.
Порталга киритилган мурожаатлар автоматик равишда ёки Бизнес-омбудсман томонидан тегишли ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади.
Бизнес-омбудсман порталга киритилган
мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли
таъсир чораларини қўллайди.
Telegram
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
745 views05:06