Get Mystery Box with random crypto!

​​Самарқанд “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонига ме | Самарқанд Экологик Партияси

​​Самарқанд “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонига мезбонлик қилади

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида республикамиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 21 майдан 5 июнга қадар “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилади.
Вилоятимиз 28-29 май кунлари ушбу веломарофонига мезбонлик қилади. Веломарафонда ёшлар, партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар иштирок этади.
28 май куни старт оладиган марафон “Зарафшон” миллий табиат боғи, Жомбой шаҳри ичидан Тут маҳалласи орқали Қорасув массивига чиқиш, Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Афросиёб музейи, Ҳазрати Хизр мажмуасидан Шоҳи Зинда мажмуасига, Биби Хоним масжиди ва Тошкент кўчасидан Бухоро кўчаси орқали Абу Мансур Мотуридий мақбараси, Регистон майдони, Руҳобод, Университет хиёбони ва Амир Темур мақбараси ва Ислом Каримов ҳайкалига қадар ҳаракатланади.
29 май куни Регистон майдонидан старт оладиган веломарафончилар Қорасув массивидан Маҳдуми Аъзам, Имом Бухорий, Челак ва Лойиш шаҳарчалари орқали Навоий вилоятига кузатилади.
Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ахборот хизмати.