Get Mystery Box with random crypto!

—Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Экология партияси раиси М | Самарқанд Экологик Партияси

—Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Экология партияси раиси М.Искандаров ва Пастдарғом тумани Чархин кўчат етиштириш тажриба станцияси раҳбари Баҳодир Очилов билан Пастдарғом туманидаги жойлашган кўчат етиштириш боғдорчилик ҳудудида бўлиб кўчатларни мониторинг қилишди. Чархин кўчат етиштириш тажриба станциясида ёш ниҳоллар 2021йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумига экиш учун парвариш қилинмоқда. Кўчатлар сони 1530000 (бир миллион беш юз ўттиз минг) та бўлиб турли хил мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилган. Атиргул навлари 10000(ўн минг)дона Анжелика, Мереедес, Бургунт, Чёрный принц. Узум навлари 1000000(бир миллион) дона узум навлари Қора кишмиш, Оқ кишмиш, Пушти тойфи , Хусайни, Рекацтели. Арча жами 20000(йигирма минг)дона навлари Мошевелник ва Элдор қарағайи ҳамда 500000 (беш юз минг) дона турли хил мевали кўчатлар экилган бўлиб агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилиб ўз вақтида суғорилиб юмшатиш озиқлантириш ва шакл бериш тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят матбуот хизмати

https://t.me/SamEkoPartiya