Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 13 ёшли бола ётоқхонадаги | Майор Қодиров

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 13 ёшли бола ётоқхонадаги сандиқдан 65 минг доллар ўғирлади.

Маълум бўлишича, 13 ноябрь куни туманда яшовчи 67 ёшли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, август ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ётоқхонасидаги сандиқда бўлган 65 минг долларини ўғирлаб кетганини айтган. Ҳолат юзасидан туман жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари ва ҲПМБ инспекторлари томонидан қидирув-суриштирув ишлари олиб борилган.

Ўрганишларга кўра, ушбу жиноятни туманда яшовчи аризачининг 13 ёшли набираси содир этгани аниқланган. Мазкур иш юзасидан Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Майор Қодиров