Get Mystery Box with random crypto!

Наманганда 5 ойлик чақалоғини 7 миллион сўмга сотмоқчи бўлган | Майор Қодиров

Наманганда 5 ойлик чақалоғини 7 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 31 ёшли фуқаро 8 ноябрда ариза билан мурожаат қилган. Аризада Мингбулоқ туманида яшовчи 1984 йилда туғилган аёл 2021 йил 11 июнда туғилган чақалоғини 7 миллион сўмга сотмоқчилигини билдириб, унга чора кўришни сўраган.

Қайд этилишича, мазкур ариза юзасидан 8 ноябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида аёл қиз фарзандини яшаш уйи олдида аризачига 7 миллион сўмга сотишга келишиб, 3 миллион сўм ва 100 доллар олаётган вақтида ушланган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Майор Қодиров