Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЛАМЧА Дарахт, бута, бутачалардан кесиб олинган, ўсиб | #Лимонария "Фульви 7в"

ҚАЛАМЧА

Дарахт, бута, бутачалардан кесиб олинган, ўсиб кетиш хусусиятига эга бўлган новда кесими

ҚАЛАМЧА ПАЙВАНД

Пайвандлаш усулларидан бири; искана пайванд, қўндирма пайванд, пўстлоқ остига пайванд, куртак пайванд, кўприксимон пайванд хиллари бор.

ҚАМАШТИРУВЧИ МОДДАЛАР

Ўсимликларнинг мева ва барглари таркибидаги тахир моддалар (масалан, таннидлар).

ҚАМИШ

1. Phragmites - бир паллалилардан ғалладошларга мансуб баланд бўйли (4-5 м) ва қамишпояли кўп йиллик ўсимлик. 2. Scirpus - ҳилолдошларга мансуб кўп йиллик ўсимликларнинг баъзи туркумлари ҳам қамиш билан чалкаштирилади.

ҚАНДАК ЎРИК

Ўрикнинг туршакбоп жайдари нави. Танаси нисбатан катта, меваси сариқ ёки қизғиш-сариқ, ширин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger