Get Mystery Box with random crypto!

'ЭКИНЛАРНИ ҚЎШИМЧА ОЗИҚЛАНТИРИШ' ТУШУНЧАСИ Маълумки, суғорила | #Лимонария "Фульви 7в"

"ЭКИНЛАРНИ ҚЎШИМЧА ОЗИҚЛАНТИРИШ" ТУШУНЧАСИ

Маълумки, суғориладиган деҳқончилик шароитида, шунингдек, нам иқлимли ҳудудларда азотли ўғитларни, айниқса нитратли ва аммиакли-нитратли азотли ўғитларни, асосий ўғитлаш вақтида қўллаб бўлмайди.

Азотли ўғитларнинг 70-80%и, калийнинг ярми ва фосфорнинг камроқ қисми тупроққа қўшимча озиқлантириш сифатида солинади.

Умуман олганда, қўшимча озиқлантириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

- кузги ғалла экинлари ва кўп йиллик ўтларни азот билан озиқлантиришда;

- енгил механикавий тупроқларда, шунингдек, суғориладиган шароитларда етиштириладиган чопиқталаб экинларни азот ва калий билан таъминлашда;

- тупроқдаги тузлар концентрациясининг ошиб кетишига ўта сезгир экинлардан юқори ҳосил етиштириш режалаштирилганда;

- мевали дарахтлар ва буталарни озиқлантиришда;

- айрим сабабларга кўра йиллик ўғит меъёрининг тегишли қисми асосий ўғитлаш даврида солинмаганда.
t.me/limonsupermeyer
@issigxona