Get Mystery Box with random crypto!

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРДАГИ МОНИЛИОЗГА ҚАРШИ ЕТТИ МАСЛАҲАТ 1. Чириб | #Лимонария "Фульви 7в"

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРДАГИ МОНИЛИОЗГА ҚАРШИ ЕТТИ МАСЛАҲАТ

1. Чириб ерга тушган меваларни боғдан йиғиштириб олиб чиқиб чуқурга кўминг ёки бутунлай йўқотиб юборинг.

2. Эрта баҳорда куртаклар бўртиш арафасида ёки кузда дарахтларни 3–4%ли Бордо суюқлиги билан жиққа ҳўллаб ювиш зарур. Оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ИСО) ёки 3%ли темир купоросини қўлласа ҳам бўлади.

3. Бордо суюқлиги (3% мис сульфат + 3% гипс (оҳак)/кальций карбонат - фақат гуллашдан олдин), Мис хлорокись 90 %. (0.4% ли эритма).

4. Олма қуртини қаттиқ назорат остига олинг, улардан зарарлаган мевалар ушбу касалликка тез чалинади.

5. Совуқхоналарни мева сақлашдан олдин уларни хлор аралашмаси билан дизинфекция қилинг. Зарарланган ёки енгил зарарланган меваларни совуқхонада сақламанг.

6. Ҳосил йиғим-теримидан сўнгги меваларнинг ички ҳароратини зудлик билан пасайтириш, сақлаш жараёнида уларда монилиоз касаллиги ривожланишини кечиктиради.

7. Дарахт шохлари ёки гулларда зарарланишни кузатсангиз, уларни кесиб олиб ташланг.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger