Get Mystery Box with random crypto!

Нордон чириш Зарари. Нордон чириш олма мевасининг ёзда пайдо | #Лимонария "Фульви 7в"

Нордон чириш

Зарари.
Нордон чириш олма мевасининг ёзда пайдо бўладиган энг асосий касалликларидан бири ҳисобланади. Касаллик ривожланиши учун қулай шароит бўлган вақтда мевалар бир неча ҳафта ичида чириб кетиши мумкин. Олма навларининг аксарияти бу касаллик билан зарарланиши мумкин. Гуллашдан сўнг касаллик замбуруғлари меваларни зарарлаши мумкин ва бу зарар ёзнинг оҳирларида яққол намоён бўлади. Мевада чириш V–симон кўриниш олади. Касаллик гуллашдан сўнг меваларни зарарлай олса-да, лекин касалликни асосий зарарлаш даври ёзнинг оҳирларига тўғри келади.
Кураш чоралари. Касалликка қарши теримдан камида 1–2 ой аввал таркибида тиофанат метил (мисол учун, Топсин-М) ҳамда каптан (мисол учун, Каптан) бўлган фунгицидлар билан 2–3 марта ишлов бериш яхши самара беради.