Get Mystery Box with random crypto!

QR BAJÍXANA

Telegram арнасының логотипі krbajixana — QR BAJÍXANA Q
Telegram арнасының логотипі krbajixana — QR BAJÍXANA
Арна мекенжайы: @krbajixana
Санаттар: Саясат
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 516
Арнадан сипаттама

Qaraqalpaqstan Respublikası bajıxana basqarması
Telefon: 99861 224 97 00
Isenim telefonı: 99861 224 90 86
Facebook: https://www.facebook.com/UzQRBB

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Соңғы хабарлар 6

2022-07-01 13:42:38
130 views10:42
Ашу / Түсініктеме
2022-07-01 07:35:03
"... Мен қарақалпақ перзентимен" деп және тәкирарлайман!

Ш.Мирзиёев өз баянатында қарақалпақ халқын жүрегинен ҳүрмет ететуғынлығын айтып өтти.

Kar24.uz рәсмий каналлары

Telegram | Instagram | Facebook
135 views04:35
Ашу / Түсініктеме
2022-07-01 07:34:40
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ўғил-қизларини Ёшлар куни билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари байрамга янги чоралар билан келганини таъкидлаб, ёшлар учун яратилажак қўшимча имкониятларни эълон қилди.
Бир гуруҳ ёшларга «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти тантанали топширилди.
Тадбир “Ёшлар овози” танлови ғолиблари ҳамда таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил молодежь с праздником и выступил с речью.
Глава государства отметил, что пришел на праздник с новыми предложениями и объявил о дополнительных возможностях, которые будут созданы для молодежи.
Состоялось торжественное награждение группы молодежи, удостоенной медалей “Келажак бунёдкори” и Государственной премии “Мард ўғлон”.
Мероприятие продолжилось концертной программой с участием победителей конкурса “Ёшлар овози” и известных артистов эстрады.

#Mirziyoyev #bayram #Yoshlarkuni #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
110 views04:34
Ашу / Түсініктеме
2022-04-23 10:25:24
Жорий йилнинг 22 апрелида ўзининг биринчи қатновини амалга оширган ушбу рейсда “Даут-ота” ва “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постларида хизмат қилаётган 126 та ходимларнинг марказлашган ҳолда ўз вақтида хизмат жойига етиб бориши ва смена топширган ходимларнинг оиласи даврасига қайтиши ташкиллаштирилди.
76 views07:25
Ашу / Түсініктеме
2022-04-23 10:25:24
Давлат божхона қўмитаси Раиси ташаббуси билан, мамлакатимизнинг шимолий дарвозаси ҳисобланувчи “Даут-ота” чегара ва “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постларида хизмат қилаётган божхона ходимлари учун яна битта қулай шароит яратилди.

Эндиликда Нукус шаҳридан 450 км масофада жойлашган ушбу постларда хизмат қилаётган божхона ходимлари учун Нукус вокзалидан ҳафтасига бир маротаба 2 та вагонда 601/602-сонли “Нукус-Қорақалпоғистон” ва “Қорақалпоғистон-Нукус” темир йўл бекатлари йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди.
68 views07:25
Ашу / Түсініктеме
2022-04-23 07:56:06
«Бажыхана төгереги» ағзалары ушын «Нөкис-аэропорт» шегара бажыхана постында әмелий оқыў шынығыўлары болып өтти

*****
“Божхона тўгараги” аъзолари учун “Нукус аэропорт” чегара божхона постида амалий ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
178 views04:56
Ашу / Түсініктеме
2022-04-22 15:36:07
20.00 21.04.2022

O'QUVCHILAR BOSH BOJXONA POSTI FAOLIYATI BILAN TANISHDILAR

#Qoraqalpog‘iston

Muxbir:Tamara Jumaniyazova

https://t.me/zamon_lavhalar
115 views12:36
Ашу / Түсініктеме
2022-04-22 15:04:37 Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 17 февралида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда божхона органларига мактаб ўқувчиларини божхона соҳасига қизиқтириш бўйича қатор топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 31-сонли чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун “Божхона тўгараги” ташкил этилиб, божхона соҳасига қизиқтириш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

Бугун ушбу мактабдан “божхона тўгараги”га аъзо бўлган бир гуруҳ ёшлар учун “Нукус-аэропорт” чегара божхона постига “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Ўқувчилар бу ерда божхона назорати зонаси, божхона назоратини амалга оширишда таъсис этилган “қизил” ва “яшил” коридорлар моҳияти, назорат техник воситалари, профайлинг системаси ҳамда хизмат итларидан аэропорт миқёсида фойдаланиш аҳамияти бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, “Нукус-Аэропорт” чегара божхона пости орқали йил бошидан қўшни Қозоғистон Республикасининг Актау, Актобе, Атырау шаҳарлари, Россия Федерациясининг Москва шахрига амалга оширилган жами 182 та рейсда 23 099 та фуқаро божхона назоратидан ўтказилган.

Тадбир давомида ўқувчиларга божхона назоратидан ўтиш тартиб-таомиллари, юкларни олиб ўтиш қоидалари батафсил тушунтирилиб, амалий кўрсатиб берилди.

Айниқса, амалий ўқув жараёнида профайлинг йўналишида олинган кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақа-ўйинида ўқувчилар катта қизиқиш ва фаоллик билан иштирок этиб, божхона соҳасининг кенг қамровли фаолиятини ҳис қилишди.

Учрашув якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
197 views12:04
Ашу / Түсініктеме
2022-04-22 15:03:34
Келажагимиз эгалари учун “Нукус-Аэропорт” чегара божхона постида “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
196 views12:03
Ашу / Түсініктеме
2022-04-21 13:57:32 Қайд этиш жоизки, божхона аудитининг мақсади нафақат
ТИФ қатнашчиларининг молия-хўжалик фаолияти юритишининг ҳаққонийлигини текшириш, балки унда ҳисоб юритиш сиёсатини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, тўғри ҳисоблаш тизимини йўлга қўйиш ва божхона расмийлаштируви қоидаларини соддалаштиришдан иборат.

Биламизки, иқтисод ва бозор тамойили бор жойда бухгалтерия ва аудит сиёсати албатта бўлади, хусусан, божхона сиёсати ҳам айнан давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишини инобатга олсак замонавий божхона тизимини божхона аудитисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъбири билан
айтганда, “Ҳалол тадбиркор-давлатимиз суянчиғидир”.
Шу аснода, ҳукуматимизнинг тегишли қарорларига биноан, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, уларга ўз фаолиятларини кенгайтириб, жаҳон бозорларига рақобатбардош маҳсулотлар етказиб беришни таъминлаш мақсадида божхона тўловларидан имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Хусусан, 2021 йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ТИФ қатнашчиларига 270 млрд. сўмга яқин божхона тўловларидан имтиёз тақдим этилганлигини ҳисобга олсак, тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини кенгайтириб, рақобатга дош берувчи маҳсулот ишлаб чиқариши ва янада янги иш ўринлари яратиши учун қулай имконият яратилди деганидир.

Аммо, афсуски, ушбу имтиёзлардан нотўғри фойдаланиб, ҳалол тадбиркорлик ниқобида давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини менсимасдан ўзининг нопок фаолиятини юритиб келаётган ТИФ қатнашчилари ҳам йўқ эмас.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, божхона аудити гурухи томонидан 2021 йил январь ва 2022 йил апрель ойлари оралиғида жами 7,6 млрд. сўм божхона тўловларини тўланмаслик ва берилган имтиёзлардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 5,1 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари давлатимиз бюджетига ўтказилди ва қолган қисмини ундириш масалалари Иқтисодий Судларда кўриб чиқилмоқда.

Бундай тадбиркорларни аниқлаш ва ҳалол тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш орқали давлатимиздаги иқтисодий муҳитни монополиядан ҳоли тизимга айлантириш имконияти яратилади.

Божхона аудити тизимининг яратилиши асосан тадбиркорлик тизимига баҳо бериш ва ҳалол тадбиркорлик субъектларини ривожланиши учун кўмаклашиш ҳамда ўзида учраб келаётган камчиликларни тузатиб, келажакда молиявий хатоликларни олдини олишга қаратилганлигини таъкидлаш жоиз.


Ҳимматов Дадахон,
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими,
божхона аудити гуруҳи инспектори
230 views10:57
Ашу / Түсініктеме