Get Mystery Box with random crypto!

#qonunchilikdagi_yangiliklar Ўзбекистон Республикасининг 202 | QR BAJÍXANA

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сон Қонуни билан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Унга кўра,

божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.

Божхона органининг ходими энди ҳар икки йилда эмас, балки Давлат божхона қўмитаси Раисининг буйруғига мувофиқ малака оширишдан ўтади.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Ўзбекистон ёки чет давлатнинг ОТМ ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган божхона органи ходими ўқиш даврида, охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади.