Get Mystery Box with random crypto!

#qonunchilikdagi_yangiliklar Ўзбекистон Республикасининг 202 | QR BAJÍXANA

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сон Қонуни билан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Унга кўра, божхона органлари ходимлари божхона назоратини амалга оширишда махсус восита сифатида хизмат итларидан фойдаланиши мумкин.

Изоҳ: Махсус воситалар қаторида аввалги таҳрирда фақат хоналарни очиб кириш ва транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш қурилмалари, қўлкишанлари, резина таёқлар, кўздан ёш оқизувчи моддалар, шунингдек бошқа махсус воситалар ва техникалар назарда тутилган.