Get Mystery Box with random crypto!

#qonunchilikdagi_yangiliklar Ўзбекистон Республикасининг 202 | QR BAJÍXANA

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сон Қонуни билан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Унга кўра, божхона органларининг ҳуқуқлари сирасига божхона аудитини амалга ошириш киритилди.

Маълумки, Президентимизнинг соҳага оид Фармонида Давлат божхона қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланган эди:

- божхона назорати шакли сифатида товарлар чиқариб юборилгандан кейин ТИФ иштирокчиси фаолиятини баҳолаш ҳамда уларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейинги ҳисобини текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалга ошириш.

Фармондаги ушбу норма энди қонунчиликда аксини топди.